Ўзбекистонда пиёз нархи бир ойда 40 фоизга пастлади, аммо ўтган йилгига нисбатан ҳали ҳам уч баробар қиммат.
Ўзбекистонда янги мавсум пиёзи улгуржи нархи май ойининг иккинчи ярмидан пасайишни бошлади ва июн ойининг биринчи ҳафтаси давомида тушишда давом этди. EastFruit таҳлилчилари маълумотларига кўра, бир ой ичида нарх 40 фоизга арзонлашганига қарамай, у ҳали ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч баробар юқори даражада қолмоқда.
Бозор иштирокчиларининг таъкидлашича, август ойигача пиёз нархи юқори бўлиб қолиши мумкин. 9 майдан 6 июнгача бўлган даврда янги ҳосил пиёзининг ўртача улгуржи нархи 5000 сўмдан 3000 сўмгача тушди. Бу нарх тушиши мамлакат ички бозорида янги мавсум пиёзининг таклифи ортиши билан боғлиқ.
VESAGRO MCHJ консалтинг компанияси раҳбари Ўрмонали Усмоновнинг таъкидлашича, яқин ҳафталарда пиёз нархи ўтган йилги даражагача кескин тушиши эҳтимоли кам. Унинг айтишича, май ва июн ойлари Ўзбекистонда пиёз нархининг тушиши ва барқарорлашуви кузатиладиган даврдир. Бу даврда мамлакатнинг жанубий ҳудудларида август-сентябрда экилган қишки навлар, марказий ва шимолий вилоятларда эса эрта ва ўрта мавсум пиёз навлари оммавий етилади.
Бироқ шуни ҳам қайд этиш керакки, жорий йилда апрел-июн ойларида йиғиб олинадиган пиёз учун ажратилган ер майдони ўтган йилга нисбатан тахминан 30–40 фоизга камайган. Бу эса ички бозорда таклиф чекланганлигини ва нархларни қўллаб-қувватлашини англатади.
Усмоновга кўра, пиёз нархининг сезиларли даражада тушиши фақат август ойида кузатилиши мумкин. Бу вақтда ноябр–декабр ойларида экилган пиёз ҳосили оммавий равишда йиғиб олинади ва ушбу экиш майдони 2024 йилда ҳам 2023 йилдаги даражада қолган.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.