13 кун давом этган IV ўсмирлар қишки Олимпия ўйинлари якунланди

13 кун давом этган IV ўсмирлар қишки Олимпия ўйинлари якунланди

70 дан зиёд давлатнинг 1800 нафар спортчиси иштирок этган қишки Олимпия ўйинларининг тантанали ёпилиш маросимида Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах иштирок этди.

Жанубий Кореянинг Кангвон провинциясида ўтган ўйинларнинг якуний сарҳисобига кўра, умумжамоа ҳисобида Италия спорт делегацияси 11 та олтин, 3 тадан кумуш ва бронза медали билан 1-ўринни эгаллаган бўлса, кейинги поғоналарни Германия, Франция ва Хитой вакиллари эгаллади.

Кореяликлар ўз спорт майдонларида ўтган қишки Олимпия ўйинларида 5 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза медали билан кучли бешликдан жой олди. Қўшни Қозоғистоннинг 42 нафар спортчиси мазкур ўйинларда 1 та олтин, 2 та бронза медалини қўлга киритди.

“Конгвон-2024” ўйинларининг тантанали ёпилиш маросимида ўсмирлар ўртасидаги навбатдаги қишки Олимпия ўйинлари мезбони Италия вакиллари мусобақанинг рамзий байроғини қабул қилиб олди.

Айтиш лозим, ўсмирлар ўртасидаги XXV қишки Олимпия ўйинлари 2026 йил Италиянинг Милан ва Кортина-дʼАмпеццо шаҳарларида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Конгвон-2024” ўйинларида мамлакатимизнинг икки нафар спортчиси тоғ чанғиси баҳсларида ўз омадини синаб кўрди. Ёш спортчиларимиз белгиланган дастурларда 70 дан зиёд иштирокчи орасида 30-40-ўринларни эгаллади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!