1-синфга онлайн-қабул тизими ишга тушди

1-синфга онлайн-қабул тизими ишга тушди

Халқ таълими вазирлиги янги ўқув йилида 1-синфга қабул қилинадиган болалар учун онлайн-қабул бошланганини эълон қилди.

"Ҳурматли ота-оналар! 2022-2023 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланганлигини маълум қиламиз", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, қабул учун аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси орқали топшириш мумкин.

Хизмат Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги умумтаълим мактаблари учун мавжуд.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!