Агар 1 дақиқада уйқуга кетишни истасангиз, қуйидаг имаслаҳатга амал қилинг, бунда сизга уйқу дори ҳам, бир стакан сут ҳам керак бўлмайди, дейди «Sunday-time.ru» нашри.
Тўшакда у ёқдан бу ёққа тўлғаниш, тез-тез соатга кўз ташлаш, сиздан бошқа ҳамманинг ширин тушлар кўраётгани ҳақидаги ўйлар сизга ҳам бегона бўлмаса керак. Гарвард университети битирувчиси, интеграл медисина мутахассиси Эндрю Вайля «Барча уйқу келтирувчи дориларни бир четга улоқтиринг ва бу ҳақда қайғуришни бас қилинг», дейди. У ўйлаб топган усулнинг номи «4-7-8 Breathing Technique» бўлиб, у қондаги кислород ва диоксид углеродни меъёрда ушлаб туриб, «табиий транквилизатор» ўрнини босади. Шундай қилиб, бурнингиз орқали нафас олинг, нафас олиш жараёнида тўртгача сананг ва тўхтанг, кейин санашда давом этиб, саноқ еттига етгунча нафас олмай туринг, саккиз деб оғзингиз орқали нафас чиқаринг. Нафас олмай турган етти сония давомида ўпкангиз кислородга тўлади ва томирларда қон айланиши яхшиланади, натижада сиз ўзингизни хотиржам ҳис қиласиз. Бу машқни бир неча мартоба такрорлашингиз мумкин. Балки бу усул кимгадир самарали таъсир кўрсатмас, аммо уни такрорлаш сиздан ҳеч қандай куч-қувват сарфлашни талаб этмайди, уйқу дори ичгандан кўра табиий йўл билан ухлаш соғлигингиз учун фойдалидир.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Тошкентдаги "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси янги бош мураббийи – испаниялик таниқли мутахассис Хосе Мария Мендеснинг таништирув маросими бўлиб ўтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини ноқонуний деб атаган бўлса-да, разведка хизмати Пхеньян Эроннинг марҳум олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг вафоти муносабати билан расмий таъзия билдирмаганини қайд этди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.