Шавкат Мирзиёевнинг коронавирусга оид яна бир муҳим фармони

Шавкат Мирзиёевнинг коронавирусга оид яна бир муҳим фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ва халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини намоён этган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини янада кучайтириш мақсадида, шунингдек Қурбон ҳайити байрами муносабати билан:

1. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мутасадди идоралар томонидан шакллантирилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга  Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки бир марталик моддий ёрдам пулларини моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатларига киритилган оилаларга 2020 йил 15 августга қадар етказилишини таъминласин.

2. 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилсин.

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм;

ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 513 350 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда 2020 йилнинг якунига қадар:

14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд нафақа олувчи оилаларнинг амалдаги сонини 2 баробарга ошириб, 700 мингтагача етказишни;

бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналарнинг амалдаги сонини 330 мингдан 400 мингтага ошириш;

моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг амалдаги сонини 89 мингдан 100 мингтага етказишни таъминласин.

4. Тўлаш муддати 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган болалари бўлган оилаларга ва бола парвариши билан шуғулланадиган оналарга нафақа тўлаш навбатдаги 6 ой муддатга (бола тегишлича 2 ёш ва 14 ёшдан ошмаган ҳолатда) давом эттирилсин.

5.  Коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш мақсадида ҳамда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан:

моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасининг ҳудудий бўлимларига 200 миллиард сўм;

тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларига (врач, фельдшер, санитар ва ҳайдовчилар) бир марталик пул мукофоти бериш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилсин.

6. Жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиб келаётган диний соҳада хизмат қилаётган вакилларни моддий рағбатлантириш ҳамда жойларда хайру саховат, мурувват борасида амалга оширилаётган ишларни, жаҳолатга қарши маърифат руҳидаги кенг қамровли тадбирларни янги босқичга кўтариш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондига 150 миллиард сўм маблағ ажратилсин.

7. Мазкур Фармоннинг 1, 5 ва 6-бандларида назарда тутилган маблағларнинг ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларга, тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларига мақсадли ва манзилли етказилиши юзасидан қуйидагилар масъул этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, мутасадди вазирлик, идора ва тижорат банклари раҳбарлари – моддий ёрдам, пенсия ва нафақа пулларини тўлиқ ва ўз вақтида ажратиш ва жойларга етказиш бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазирлиги – тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларига бериладиган бир марталик моддий ёрдам пулларининг манзилли етказилиши бўйича;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари – пандемия даврида ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатларининг шакллантирилиши ҳамда уларга моддий ёрдам пулларининг ўз вақтида ва манзилли етказилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги – зарур маблағларнинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ўз вақтида ажратилиши бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда – моддий ёрдам маблағларини тарқатиш учун нақд пул билан таъминлаш бўйича.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари Ҳисоб палатаси билан биргаликда бир марталик моддий ёрдамнинг ўз вақтида ва мақсадли амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсин.

9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш.Мирзиёев


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Россия Исроилга юзланди

Москва Исроилни огоҳлантирди.

Европа Украинани ҳам Исроилни ҳам хурсанд қиладиган қарор қабул қилди

Ғарб томонидан қўлланадиган икки давлат ЕИнинг Эронга Россияга қурол етказиб бергани сабабли санкцияларини олқишлайди.

Биринчи марта! Киев чекинишга тайёр...

Киевда уруш бошланганидан бери биринчи марта Россияга ҳудудий имтиёзлар бериш масаласи муҳокама қилинди.

Исроил АҚШга ваъда берди: "Эронга ҳужум қиламиз, аммо..."

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШ президенти Жо Байден билан Исроилнинг Эрон ракета ҳужумига жавоб бериш мақсадлари ҳақида гаплашди.

Исроил Эронга зарба беришга тайёрланмоқда. Саудия Арабистонининг реакцияси

Эрон "Сионистларга ёрдам берадиган ҳар қандай давлат Эроннинг "қизил чизиғини" кесиб ўтади ва зарар кўради", демоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси 9 ойдан сўнг яна машғулотларга қайтди (фото)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.

БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин

15 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида БААга қарши ўйнайди.

Қозоғистон шимоли одамларсиз қолиши мумкин

Бу ҳақда эксперт Қозоғистон агротехника тадқиқот университетида ўтказилган анжуманда айтиб ўтди.

ЖЧ-2026 чемпионлиги учун асосий фаворит терма жамоалар рўйхати тузиб чиқилди

Goal нашри 2026 йилги жаҳон чемпионати фаворитлари рейтингини тузди.

Аҳоли сонининг келажакдаги ўсишига туртки бўлган Топ-10 та давлат

2037 йилга бориб дунё аҳолиси тўққиз миллиардга етиши кутилмоқда. Хўш, бу одамлар қаэрда яшайдилар?

Дунёдаги энг кекса тимсоҳ — 1900-йилдан бери тирик ва 10 000 дан ортиқ наслнинг отаси билан танишинг

Нил тимсоҳлари Африканинг энг даҳшатли йиртқичларидан бири бўлиб, ўзининг улкан ҳажми, кучи ва яширинлиги билан машҳур.

Бугундан республикамиз ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир—қор) бўлиши кутилмоқда

Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.

Россия Ўзбекистондан тушунтириш сўради

Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.

Эрон зарбасидан кейин Исроил ҳаво кучлари базасининг сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди

Эрон Исроилнинг энг янги самолётларини йўқ қилганини маълум қилганди.

Афғонистон: Биз 2 империяни йўқ қилдик, кейингиси – АҚШ

"СССР Афғонистонга кирганида уларнинг империяси парчаланиб, Россияга айланди".

Канада: Ҳиндистон «даҳшатли хато» қилди

Ҳиндистон ҳукумати Канада хавфсизлиги ва суверенитетига шу қадар тажовузкорлик билан аралашиши мумкин деб ўйлаб, даҳшатли хатога йўл қўйди.

Украина Россия техникасининг КХДР ҳарбийларига тарқатилишини кўрсатаётган видеоларни эълон қилди

Украина ҳукуматининг Стратегик коммуникациялар ва ахборот хавфсизлиги маркази видеони эълон қилди, унда у иддаосига кўра, ҳарбий хизматчилар ва Шимолий Кореяга Россия жиҳозлари берилгани акс эттирилган.

Корейс аскарлари рус формасини кийди... Энди фронтга!

Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.

Месси яна жаҳон юлдузларига қарши майдонга чиқади

Аргентиналик 37 ёшли ҳужумчи Лионель Месси тўп тепаётган МЛС клуби “Интер Майами” ФИФА томонидан 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига таклиф қилинади, деб хабар бермоқда Marca.

Эрон: Исроил учун АҚШ жавоб беради

Эрон АҚШни Исроил ҳужуми ҳақида огоҳлантирди.

Ҳинд муқаддас дарёси заҳарли кўпик қатлами билан қопланган

Ҳиндистонда мамлакат пойтахти Янги Деҳлидан оқиб ўтадиган муқаддас Ямуна дарёси қалин заҳарли кўпик қатлами билан қопланган. Бу ҳақда Hindustan Times (HT) ёзади.

Эрдоған Ғазода ўт очишни тўхтатиш учун Исроилга босим ўтказишга чақирди

Бу ҳақда у Истанбулда Германия канцлери Олаф Шолс билан музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди .

Исроил ҳалок бўлган ҲАМАС етакчисининг жасадини гаровга олинганларга алмаштиришни режалаштирмоқда

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюросининг ўлдирилган раҳбари Яҳё Синварнинг жасади исроиллик гаровга олинганларга алмаштирилиши мумкин. Бу ҳақда CНН хабар берди .

Россия ички авиаташувлар учун «дўст мамлакатлар» самолётларидан фойдаланмоқчи

Россия ҳукумати дўст мамлакатлар, жумладан, Қозоғистон билан Россия бўйлаб ички авиаташувларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Зеленский Ғарбга ультиматум қўйди

Ғарб давлатлари президент Зеленскийнинг Украина НАТОга қабул қилинмаса, ядровий арсенал яратилиши мумкинлиги ҳақидаги сўнгги баёнотидан жиддий хавотир билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

Исроил ҳаво кучлари Ливан пойтахтига яна бир неча зарбалар берди

Исроил ҳаво кучлари Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чекка ҳудудларига яна саккизта зарба берди . Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

Машҳур актёр ҳисобчиси 50 млн долларга чув туширганини айтди

Голливуд юлдузи 84 ёшли Ал Пачино ўз хотиралари тўпланган «Sonny Boy» («Ўғил бола») китобида бир пайтлар фирибгар ҳисобчиси уни 50 млн долларга чув туширганини эслади.

Дунёдаги қашшоқлар сони маълум бўлди

БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ва Британиянинг Оксфорд қашшоқликка қарши курашиш ва инсон тараққиёти ташаббуси (OPHI) дунёда қашшоқлар сони қанчалигини баҳолади. Тадқиқот OPHI расмий сайтида эълон қилинди.

Россияда кўп қаватли бино портлади

Ҳодиса 150 квадрат метр майдонни қамраб олган ва ҳозирги пайтда ундан чиққан ёнғин ўчирилган.

Шайх украиналик ҳарбий асирларни русларга алмаштиришга ёрдам берди

Украиналик ҳарбий асирлар Киевга етказилди.

Ливанликлар Сурияга қочмоқда

Бир кунда Ливандан Сурия чегарасини 4,6 мингдан ортиқ одам кесиб ўтди.

АҚШ ҳали ҳам Зеленскийнинг «ғалаба режаси»ни кўриб чиқмоқда

Оқ уй матбуот котиби Жон Кирбининг айтишича, АҚШ келаси ой Германиядаги Рамштейн авиабазасида бўлиб ўтиши режалаштирилган виртуал учрашувда Украина хавфсизлиги бўйича қўшимча мажбуриятларни олади.

Россиянинг дронлари НАТО ҳудудига тобора кўпроқ учмоқда

Руминияда тўртта қирувчи самолёт ҳавога кўтарилишга мажбур бўлди.

Сурхондарёда келинига шилқимлик қилган қайнота 5 суткага қамалди

2024 йил 18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судида МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар ҳолати юзасидан тўпланган маъмурий иш кўриб чиқилди.

Қўшни Қирғизистоннинг Чотқол тумани Оқсой сойи ҳавзасида қор кўчкилари остида қолган 3 та инсоннинг жасади топилди

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳамда Наманган вилояти Поп тумани Арашан тоғ тизмалари ортида жойлашган қўшни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Чотқол туманида 15—16 октябрь кунлари кузатилган кучли қор ёғиши ва унда кузатилган қор кўчки ходисаси остида қолган 6 кишидан 3 тасини жасади қор уюмлари остидан олиб чиқилган.

Шимолий Корея Жанубий Кореяни душман давлат деб эълон қилди

Шимолий Корея Жанубий Кореяни «душман давлати» деб эълон қилди ва бу мамлакат билан алоқаларни узганини тасдиқлади, деб хабар берди Шимолий Кореянинг давлат ахборот агентлиги КCНА.

Путин Эронни Россиянинг иттифоқчиси деб атади

Россия ва Эрон иттифоқчилик муносабатларига эга. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин БРИКСга аъзо мамлакатлар етакчи оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан учрашув чоғида маълум қилди , деб хабар беради РИА Новости .

Сурхондарё вилоятида 1 470 тонна кўмирни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тажовуз тўхтатилмагунча гаровга олинганларни озод этмаймиз

Ҳамаснинг энг нуфузли етакчиси Яҳё Синварнинг ўлдирилишига муносабат билдирилмоқда. Хамас унинг ўлимини тасдиқлаб, Исроил «тажовузи» ​​тўхтамагунча гаровга олинганларни қўйиб юбормаслигини маълум қилди.

Путин Россия НАТОга қарши курашишга тайёрлигини айтди

Россия НАТОга қарши курашни давом эттиришга тайёр . Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин БРИКСга аъзо давлатлар оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан учрашувда маълум қилди , бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .