Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) сўнгги 24 соат ичида Ҳормуз бўғозидан 25 та кеманинг ўтишига рухсат берди.
Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати эълон қилди.
Маълумотларга кўра, ҳисобот даврида Ҳормуздан 25 та танкер, контейнер кемаси ва бошқа тижорат кемалари ўтган. Ўтиш "рухсатномалар олингандан сўнг" ва "ИИҚК денгиз флоти билан мувофиқлаштирилган ҳолда" амалга оширилди.
"Ҳар қандай қоидабузарликлар қатъий равишда бостирилади", деб қўшимча қилди ҳарбийлар.
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операцияни бошладилар ва бир нечта шаҳарларга ҳаво ҳужумларини уюштирдилар. Бунга жавобан Эрон Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини уюштирди ва Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳужум қилди.
2026 йил 8 апрель кечаси Эрон, АҚШ ва уларнинг иттифоқчилари икки ҳафталик сулҳга келишиб олдилар. Кейинчалик Президент Дональд Трамп сулҳни номаълум муддатга узайтирди. 11-12 апрел кунлари Покистон воситачилигида Исломободда Эрон ва АҚШ ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар натижасиз якунланди.
Теҳронга босим ўтказиш мақсадида Қўшма Штатлар Эрон портларини ва Ҳормуз бўғози орқали ўтишни блокировка қилганини эълон қилди. Эрон эса, ўз навбатида, Форс кўрфазига йўл олган кемалар учун Ҳормуз бўғозини ёпилишини эълон қилди. Минтақадаги вазият глобал энергетика инқирозига олиб келди.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар Шимолий Америка қитъасининг уч давлати — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати старти арафасида жиддий муаммо юзага келди. Мусобақа йўлланмасини қўлга киритган Конго Демократик Республикаси (ДР) терма жамоасининг мундиалдаги иштироки хавф остида турибди.
Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Бағоий бугун, 28 май куни тонгда Бандар Аббос ҳудудига АҚШ томонидан уюштирилган ҳарбий ҳужумни қоралаб, бу ҳаракатлар Эроннинг ҳудудий яхлитлиги ва миллий суверенитетига қарши тажовуз эканини таъкидлади
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.
2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.