«Мурувват» интернат уйлари «Ғамхўрлик» марказларига айлантирилади

«Мурувват» интернат уйлари «Ғамхўрлик» марказларига айлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёев аҳолини, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизматлар қамрови ва сифатини ошириш, шунингдек, бу соҳадаги қонунчилик базасини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, эҳтиёжманд фуқароларга давлат кўмагини манзилли ва шаффоф тарзда етказиш, хизматларни рақамлаштириш ҳамда уларни проактив шаклда тақдим этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда ногиронлиги бўлган шахслар, ўзгалар парваришига муҳтож фуқаролар, ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаётган оилалар, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар ҳамда ижтимоий хизматлар кўрсатаётган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Тақдимотда руҳий ҳолатида бузилишлари мавжуд ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш масаласи кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, бу борада асосий мақсад – уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли иштирокини таъминлаш, оила муҳитига яқин шароитда комплекс хизматлар кўрсатиш, шунингдек, парвариш билан банд бўлган оилаларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Хусусан, 2026 йил 1 июнга қадар 0-3 ёшда ривожланишида нуқсонлар аниқланган болалар учун илк бор «Эрта аралашув» хизмати босқичма-босқич жорий этилади. Ушбу хизмат орқали махсус педагоглар ва даволовчи жисмоний тарбия йўриқчилари иштирокида болаларга коррекцион-педагогик ёрдам, нутқ ва жисмоний ривожлантириш машғулотлари кўрсатилади. Хизмат нодавлат ташкилотлар томонидан махсус электрон реестр асосида йўлга қўйилади. Шунингдек, анатомик нуқсонлар билан туғилган болаларнинг қўшимча тиббий текширув ва жарроҳлик харажатлари Давлат тиббий суғурта жамғармаси ҳисобидан қопланади.

Руҳий ҳолатида бузилишлари мавжуд I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳам 2026 йил давомида босқичма-босқич янги ижтимоий хизматлар жорий этилади. «Янги кун» кундузги қараб туриш хизмати, уй шароитида қараб туриш хизмати, кичик ҳажмли «Мадад» уйи хизмати ва «Ижтимоий таътил» қисқа муддатли жойлаштириш хизмати йўлга қўйилади. Бу хизматлар қараб туриш ва парвариш қилиш, кундалик ҳаёт кўникмаларини шакллантириш, маиший ишларга ўргатиш, касб ва молиявий ҳисоб-китоб кўникмаларини ривожлантириш орқали оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлади.

Мазкур янги хизматлар давлат-хусусий шериклик асосида моакага эга бўлган ва зарур талабларга жавоб берадиган нодавлат ташкилотлар томонидан кўрсатилади. Бу орқали 2026 йилда 8,3 минг нафар руҳий ҳолатида бузилишлари мавжуд шахсни янги хизматлар билан қамраб олиш, 600 тагача нодавлат ташкилот ва якка тартибдаги тадбиркорларни ижтимоий хизмат кўрсатишга жалб этиш режалаштирилган. Янги хизматлардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан субсидия шаклида қоплаб берилади.

Шу билан бирга, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб 18 ёшдан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакиллар учун ҳар ойлик янги парваришлаш нафақаси жорий этилади.

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ваколатлари ҳам кенгайтирилади. 2026 йил 1 июндан бошлаб уларнинг ходимлари туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги васийлик ва ҳомийлик комиссиялари таркибига киритилади. Шунингдек, руҳий ҳолатида бузилишлари мавжуд шахсларга тайинланган васий ва ҳомийлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, ушбу шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари, мол-мулкининг муҳофазаси, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари мунтазам мониторинг қилиб борилади.

Интернат муассасаларини трансформация қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Таклифларга кўра, «Мурувват» интернат уйлари босқичма-босқич «Ғамхўрлик» марказларига айлантирилади. Энди мазкур муассасалар асосан тиббий-ижтимоий эмас, балки ижтимоий ёндашув асосида ишлайдиган, шахсни жамиятга мослаштиришга қаратилган марказлар сифатида фаолият юритади. У ерда яшовчиларни спорт, ижодий, эрготерапия, меҳнат ва ижтимоий-маънавий терапияга жалб қилиш, «мураббий кузатувида» мустақил яшаш хизмати орқали ҳаётий кўникмаларни шакллантириш, оилавий муҳитга яқин кичик ҳажмли уйлар ташкил этиш кўзда тутилган.

Тақдимотда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган янги ташаббуслар ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, шахсни ногиронлик белгиси бўйича камситиш учун жавобгарликни кучайтириш, суд қарорларини ногиронлиги бўлган шахслар учун мақбул шаклда тақдим этиш, ижтимоий хизмат ва кафолатларни ягона Ижтимоий реестр асосида манзилли йўналтириш назарда тутилмоқда.

Кундузги парвариш хизматларини ривожлантириш ҳам муҳим йўналиш сифатида қайд этилди. 3-18 ёшгача ногирон фарзандини кундузги парвариш хизматига берган ота-оналар учун ушбу хизматга ҳар ойда тўланадиган 3 миллион сўмгача бўлган маблағни даромад солиғидан, давлат-хусусий шериклик асосида ногирон болаларга кундузги парвариш хизматини кўрсатаётган тадбиркорларни эса 2030 йилгача солиқлардан озод қилиш кўзда тутилмоқда. Бугунги кунда бундай хизматлар 396 та тадбиркор томонидан йўлга қўйилган бўлиб, улар 4,4 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган болага хизмат кўрсатмоқда.

Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга тоифаларни кенгайтириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, I гуруҳ ногирони бўлган шахслар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахсга, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга мазкур ҳуқуқни татбиқ этиш таклиф қилинмоқда.

Тақдимотда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёлларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга қаратилган янги механизмлар ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, уларни алоҳида мурожаатсиз, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асосида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиш, ишга жойлаштириш хизматларини кўрсатиш ва натижалар бўйича тезкор ахборот алмашиш тартибини жорий этиш режалаштирилган.

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонликнинг айрим шаклларига қарши курашиш соҳасида ҳам қонунчиликни кучайтириш масаласи кўриб чиқилди. Уларга кўра, вояга етмаганлар тасвирланган порнографик материалларни тарқатиш мақсадида сақлаганлик учун алоҳида маъмурий жавобгарликни белгилаш, шу каби ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда жиноий жавобгарликни қўллаш, интернет ва телекоммуникация тармоқлари орқали 16 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик учун жазони кучайтириш назарда тутилган. Вояга етмаганлар тасвирланган порнографик маҳсулотларни тарқатиш мақсадида республикага олиб кирганлик, бундай маҳсулотни тайёрлаганлик, реклама қилганлик, намойиш этганлик ёки вояга етмаганни порнографик ҳаракат ижрочиси сифатида жалб этганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланмоқда.

Шунингдек, вояга етмаган гувоҳ ва жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг қонуний вакили институти жорий этилмоқда ва сўроқ қилишнинг аниқ вақт меъёрлари белгиланмоқда.

Тақдимотда Жиззах вилоятида «ислоҳотлар штаби» томонидан маҳаллаларнинг солиштирма устунликларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилган лойиҳалар тўғрисида ҳам ахборот берилди.

Давлатимиз раҳбари ижтимоий ҳимоя соҳасидаги янги механизм ва таклифларни маъқуллаб, тегишли қонун ҳужжатларини имзолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

Тадбиркор президентдан 2–3 тонна олтин сўради ва....

У мамлакат олтин захираси 52 тоннадан ошганини эслатиб, бизнесни оёққа турғизиш учун Ўшга 2–3 тонна олтин ажратишни сўради.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!

АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

Италия ЖЧ-2026 иштирокчилари қаторига қўшилиши мумкин

Италия миллий терма жамоаси назарий жиҳатдан 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин.

2040 йилда 33 та мамлакат сув танқислигига дуч келади

Вазият, айниқса, Яқин Шарқда қийин. Бу ердаги сув хавфсизлиги даражаси дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири.

"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Англия чемпионати 32-турида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида 3:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

Трамп Эрон билан келишув имзолаш учун Покистонга бориши мумкинлигини айтди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан келишув имзоланиши учун Покистонга бориши мумкинлигини истисно қилмади.

Зеленскийнинг таржимони микрофон ўчирилганини сезмай сўкиниб юборди

Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.

“Равшан Золотой” халқаро қидирувга берилди

Омма орасида “Равшан Золотой” номи билан танилган, таниқли тадбиркор Ғофур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳитдинов интерпол орқали қидирувга берилган.

Эрон Ҳўрмуз бўғози очилганини эълон қилди

Унинг сўзларига кўра, кемалар «Эрон Ислом Республикаси Портлар ва денгиз транспорти ташкилоти томонидан аввалроқ эълон қилинган келишилган йўналиш бўйича» ҳаракатланишлари мумкин.

Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD

Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.

Рус тилида сўзлашувчи генералнинг Моссад раҳбари этиб тайинланиши Исроилда танқид қилинди

Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.

Ўрта Чирчиқдаги хонадонда портлаш: 4 киши вафот этди

Тунда қаттиқ овоз бўлди. Ҳамма уйдан чиқиб кетди. Қўрқиб кетдик”, — дейди қўшнилардан бири.

"Ўзбекистон металлургия комбинати" собиқ раиси Дилшод Аҳмедов халқаро қидирувга берилди

Дилшод Аҳмедов 2024 йил 16 октябрда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган. 2025 йил август ойида эса лавозимидан озод этилганди.

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди

Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда.

Эрон ракеталарини яна ер ости базаларидан чиқармоқда — АҚШ уларни тўлиқ йўқ қила олмади — CNN

Сўнгги АҚШ разведка ҳисоботларига кўра, бир неча ҳафталик жангларга қарамай, Эроннинг ракета қурилмаларининг тахминан ярми ҳали ҳам сақланиб қолган.

Туркиядаги яна бир мактабда отишма содир этилди: қурбонлар бор

Ҳодиса Онкишубат туманидаги мактабда содир бўлган. Оқибатда ҳудудга кўплаб полиция кучлари жалб этилди.

Туризм қўмитасига янги матбуот котиби тайинланди

Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.

2025 йилда дунё музликларида 408 гигатонна муз эриб кетди

Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.

Спорт озуқаси капсулалари ичида "жон сақлаган" синтетик наркотиклар фош бўлди

Мазкур гиёҳвандлик воситаларининг қора бозорида чакана нархи 350 минг доллларгача етади!