АҚШ президенти Дональд Трамп Америка кучлари Эроннинг энг йирик электр станцияларидан бирини йўқ қилишга қодир эканлигини айтди, аммо Вашингтон ҳозирча буни амалга оширишдан тийилган.
Трамп бу баёнотни Эрон билан можарога изоҳ бериш чоғида айтиб ўтди.
"Биз хоҳлаган нарсани қила оламиз", деди Трамп. У АҚШ "дунёдаги энг йирикларидан бири бўлган жуда катта электр станциясига" зарба бериши мумкинлигини айтди.
"Тўғри жойга битта зарба берилса, станция йўқ бўлиб кетади... Биз буни кейинга қолдирдик, чунки биз музокаралар олиб боряпмиз", деб қўшимча қилди у.
Оқ уй раҳбари вазиятни кейинги вайронагарчиликлар ва қурбонларсиз ҳал қилишни афзал кўришини таъкидлади: "Агар биз буни кўпроқ одамларнинг ҳаётини йўқотмасдан қила олсак... унда мен буни амалга оширишни истайман".
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.