Исроил камида яна уч ҳафта давомида ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш учун батафсил режаларга эга. Мамлакат армияси ҳозир ҳам Эрон ҳудудидаги объектларга зарбалар беришни давом эттирмоқда.
Бу ҳақда Исроил армияси вакили, подполковник Надав Шошани журналистларга маълум қилди, деб хабар берди Reuters. Агентлик таъкидлашича, Яқин Шарқдаги уруш учинчи ҳафтасига кирмоқда ва яқин орада тугаш аломатлари кўринмаяпти.
Шу билан бирга, Ҳурмуз бўғози, орқали жаҳондаги нефть ва суюлтирилган табиий газ етказиб беришнинг тахминан 20 фоизи ўтади, амалда ёпилган. Бу эса нефть нархларининг ўсишига ва глобал инфляциянинг янги босқичи бошланиши хавотирларига сабаб бўлмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп якшанба куни бўғозда кемалар ҳаракатини тиклаш учун халқаро коалиция тузишга чақирди. У шунингдек, агар иттифоқчилар Вашингтонни қўллаб-қувватламаса, **НАТО**ни «жуда ёмон келажак» кутаётгани ҳақида огоҳлантирди.
Трампнинг бу чақириғи эҳтиёткорлик билан қабул қилинди: иттифоқчилар маршрутни очиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирган, аммо эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларга нисбатан жуда эҳтиёткор муносабатда эканини кўрсатган.
Шошанининг таъкидлашича, Исроилнинг асосий мақсади — Эроннинг мамлакатга таҳдид солиш қобилиятини «заифлаштириш». Исроил ҳарбийлари айтишича, Тель-Авивда ҳали ҳам Эрон ҳудудида зарба бериш учун «минглаб нишонлар» мавжуд.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги "Реал"га қарши жавоб ўйини учун асосий таркибни танлаб бўлганини айтди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.