«Барселона» йирик ғалабага қарамай, Испания Кубогидан чиқиб кетди
Испания Кубоги ярим финалининг жавоб учрашувида «Барселона» «Атлетико»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтди.
Каталонияликлар ярим ҳимоячиси Марк Берналь 29-дақиқада ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунида вингер Рафинья пенальтини аниқ амалга ошириб, мезбонлар устунлигини икки баробарга оширди. 72-дақиқада эса Берналь дублни расмийлаштириб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Биринчи ўйинда «Атлетико» 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгани сабабли, Мадрид жамоаси икки ўйин натижасига кўра финалга йўл олди. У ерда мадридликлар «Атлетик» — «Реал Сосьедад» жуфтлиги (биринчи ўйин — 0:1) ғолиби билан тўқнаш келишади.
Испания Кубоги. 1/2 финал. Жавоб ўйини
04.03.2026 | 01:00
«Камп Ноу», Барселона
(Биринчи ўйин — 0:4)
«БАРСЕЛОНА» — «АТЛЕТИКО» — 3:0
Голлар: Берналь 29 (1:0), Рафинья 45+5 — пенальтидан (2:0), Берналь 72 (3:0).
«Барселона»: Гарсия, Кубарси, Мартин, Жоау Канселу, Кунде (Бальде, 13, Араухо, 71), Педри, Берналь, Фермин Лопес (Ольмо, 64), Рафинья, Ямаль, Торрес (Рэшфорд, 64).
«Атлетико»: Муссо, Ганцко, Пубиль, Руджери, Льоренте, Кардозо, Коке (Молина, 58), Лукман (Серлот, 58), Симеоне (Хименес, 76), Гризманн, Альварес (Баэна, 69).
Огоҳлантиришлар: Ольмо (66), Жоау Канселу (67), Ямаль (90) — Баэна (90).
