Уммон расмийлари Қўшма Штатлардан Эрон томонига бир нечта хабарларни етказдилар.
Бу ҳақда Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний маълум қилди.
Бироқ, у икки томонлама билвосита музокаралар давомида Эрон Қўшма Штатларга ҳеч қандай хат юбормаганини айтди.
"Биз америкаликларга ҳеч қандай хат юбормадик, аммо Уммондаги дўстларимиз бизга Қўшма Штатлардан баъзи хабарларни етказишди, биз уларни Теҳронда кўриб чиқамиз", деди у Уммон ва Қатарга ташриф буюрганидан сўнг.
Ларижоний шунингдек, Эрон-Америка музокараларининг кейинги босқичи вақти аниқланмаганини, аммо томонлар мулоқотни давом эттиришга содиқ эканликларини таъкидлади.
Шуни таъкидлаш керакки, Ларижоний бугун Доҳада Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва бошқа Қатар расмийлари билан учрашди. Томонлар минтақадаги кескинликларни муҳокама қилишди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Ҳозирда ўз ватанида «Атлетик» Бильбао шарафини ҳимоя қилаётган испаниялик ҳимоячи Эмерик Лапорт Саудия Арабистони чемпионатидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.