Украина собиқ бош прокурори Святослав Пискуннинг Франциядаги вилласини тинтув қилиш чоғида тахминан уч килограмм олтин қуймалари, машҳур брендларнинг қимматбаҳо соатлари коллекцияси ва катта миқдордаги нақд пул топилди. Бу ҳақда 22 декабрь куни Украинанинг "Зеркало Недели" нашри хабар берди.
Журналистларнинг фикрича, буюмларнинг умумий қиймати 1 миллион евродан ошади. Собиқ прокурор қимматбаҳо нарсаларни сотиб олиш ва уларни Францияга олиб кириш қонунийлигини тасдиқлай олмади.
Ҳолат юзасидан жиноий даромадларни легаллаштириш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Аввалроқ, 18 декабрь куни Украинанинг собиқ бош прокурори Пискун Францияда ўтказилган тинтувлар натижасида қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Украинада "Тимур Миндич ленталари"нинг чиқарилиши билан боғлиқ коррупция можароси авж олган эди. "Мидас" операцияси давомида олинган ёзувларда айбланувчилар тахаллуси остида коррупция схемалари, пул ювиш ва мудофаа истеҳкомларини қуриш пайтида ўғирланган "ақлдан озган" суммаларни муҳокама қилишади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.