Россия 2029 йилда NATO'га қарши уруш бошлаши мумкин, баъзи таҳлилчиларнинг фикрича бу ундан ҳам олдинроқ бўлади — Германия мудофаа вазири.
Борис Писториуснинг сўзларига кўра, ҳарбий мутахассислар ва разведка агентликлари Россия қачон ўз қуролли кучларини Шарқий Европадаги NATO мамлакатларидан бирига зарба бера оладиган даражага етказишини тахмин қила олади.
"Биз ҳар доим бу 2029 йилда содир бўлиши мумкинлигини айтганмиз. Бироқ ушбу ҳужум 2028 йилдаёқ амалга ошади ҳисоблайдиганлар бор ва ҳатто баъзи ҳарбий тарихчилар бу бизнинг охирги тинч ёзимиз бўлганини айтишмоқда", — дея фикр билдирди Писториус.
Унинг таъкидлашича, Россиядан таҳдид ҳолати сўнгги йилларда сезиларли даражада ўзгарган, аммо Ғарб буни жуда кеч, 2022 йилдагина англаган.
"Москва империализм ғояси асосида ҳаракат қиладиган шафқациз душман. Биз бунга янада яхшироқ тайёр бўлишимиз керак. NATO ўзини ҳимоя қила олмаслиги ҳақида таассурот қолдирмаслиги зарур. Алянс сезиларли даражада тўхтатувчи салоҳиятга эга. Бузда анъанавий ва ядровий, аммо улар янада яхши жиҳозланган бўлиши керак", — дея қўшимча қилди у.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Терговга кўра, давлат компанияси билан ишлайдиган пудратчилар етказиб берувчи мақомини олиш учун шартнома суммасининг 10–15 фоизини тўлашга мажбурланган.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.