Ўғлини асраган белбоғ

Ўғлини асраган белбоғ

Ватан туйғуси онг-шууримизга меҳрибон оналаримизнинг мафтункор алласи, оқ сути, пок нияти билан сингган десак муболаға бўлмайди.

Улуғ аждодларнинг “Ватанни севмоқ иймондандир”, “Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир” деган буюк ҳикматларидан баҳраманд бўлар эканмиз, қалбимизда ўтли бир туйғу пайдо бўлди. Ватанни англаш, уни чин қалбдан севиш, унга муносиб фарзанд бўлиш, номини улуғлаш, сарҳадларини ҳимоя қилиш, бойликларини асраб-авайлаш ҳақида ўйлай бошладик. Бу туйғу фикру зикримизни эгаллади, ҳаётимизнинг маъно-мазмунига айланди.

Ватан туйғуси онг-шууримизга меҳрибон оналаримизнинг мафтункор алласи, оқ сути, пок нияти билан сингган десак муболаға бўлмайди. Тонгга қадар бедор бешик тебратган, гўдагини еру кўкка ишонмай катта қилаётган она “Болам эр йигит бўлсин, шер йигит бўлсин, алпқомат бўлсин, элнинг корига ярасин, киндик қони тўкилган жойни ёмон кўзлардан асрасин, юртининг ҳимоячиси, элининг ғурури бўлсин”, деб ният қилади.

Бу сўзлар оналаримиз аллаларида, илк бор ёд олган шеърларимизда, тинглаган қўшиқларимизда, халқ эртакларида учрайди. Ватанни севиш болалик йилларининг беғубор шўхликлари: уйимиз, боғимиз, кўчамиз, маҳалламиз ғурури учун “курашган” пайтларимиздан бошланган бўлса, ажаб эмас. Оқсоқоллар: “Она-онангни уялтириб қўйма, маҳалла шаънига доғ туширма, қишлоғимиздан ҳалигача ёмон одам чиқмаган, сендан ҳам чиқмайди”, дейишса, кўнглимизда ажиб бир ғурур уйғониб, ҳаёлан катта-кичик қаҳрамонликларга ўзимизни чоғлар эдик. Оиламиз, кўчамиз, маҳалламиз, демакки Ватанимизнинг ёш ҳимоячиларига айланардик.

Ватанни ҳимоя қилиш қандай фазилатлигини кексаларнинг эл-юртга тинчлик-хотиржамлик, осмонга мусаффолик, хирмонга барака тилаб қилган дуолари, ўқиган китобларимиз қаҳрамонларининг мардликларидан билиб олдик. Ватанни ҳимоя қилиш қўлда қурол билан чегарада ҳушёр туришгина эмас, унинг моддий ва маънавий бойликларини, аждодлардан мерос бўлиб қолган эзгу анъана ва қадриятларни, бағрикенг, саховатли халқимизнинг юксак инсоний фазилатларини, тилимизни, дилимизни, дину диёнатимизни, Ватаннинг гул-райҳонидан тортиб оддий новда-гиёҳигача, она-ер бағридан отилиб чиқаётган митти булоғидан бошлаб ҳайқириб оқаётган дарёсигача асрашимиз, бемаврид довуллардан, ғанимларнинг хуружларидан ҳимоя қилишимиз зарурлиги экан. Ватанни асраш, уни ҳимоя қилиш — ҳар бир фарзанд учун муқаддас инсоний бурч, бу ишга бутун вужуд, қалб, имон-эътиқод билан чоғланиш, сергак ва огоҳ бўлиб яшаш экан.

Истиқлол йилларида ҳаётимизда юз берган буюк маънавий ўзгаришлардан бири Ватан ҳимоячилари кунининг умумхалқ байрами сифатида нишонланиши десак, асло муболаға бўлмайди. Бу қутлуғ санани нафақат ҳарбий хизматчилар, улар билан бирга ёшлар, отахону онахонлар, келину куёвлар, Ватан лаззатини энди-энди ҳис қила бошлаган жажжи болакайлар ҳам байрам қиладилар. Чунки, истиқлол қалбимизда она-Ватан деган бемисл туйғу, ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайдиган мангу ифтихор ҳиссини уйғотди. Киндик қони тўкилган муқаддас гўшани севиш, эъзозлаш, асраб-авайлашдан кўра муҳим иш, бурч, масъулият йўқлигини англаб етдик. Қўшиқда “Ватан бўлмас Ватандан ташқарида” деб куйланганидек, бу улуғ бешикнинг ягоналиги онг-шууримизга, қон-қонимизга, жон-жонимизга сингди. Ватан ишига бел боғлаш йигитлик бурчига айланди. Тарихан қисқа муддатда мустақил мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитлиги, сарҳадларимизнинг дахлсизлиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир, жамиятни янгилаш билан боғлиқ демократик ислоҳотларни самарали амалга оширишнинг ишончли кафолати ва таянчи бўлган ихчам, яхши таъминланган ҳамда жанговар руҳга эга миллий армия барпо этилди.

Бугун азиз фарзандларимиз ўзларининг Ватан ҳимоячиси сифатидаги муқаддас йигитлик бурчини чуқур англаган ҳолда, юрт ишига фидойи, истиқлол ғояларига садоқатли инсонлар бўлиб вояга етмоқдалар.

Жамият ўз олдига мамлакатда эл-юрт тинчлигини сақлаш, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш, имон-эътиқоди мустаҳкам, ўз фикрига эга янги авлодни тарбиялашдек улуғ мақсадни қўяр экан, бунда инсон омили: ташаббускорлик, фидойилик, ижтимоий фаоллик, фуқаро сифатида Ватан, миллат олдидаги бурч ва масъулиятни тўла ҳис этиши, яъни ватанпарварлик ва юртсеварликни рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этади. Чунки Ватан ҳимоячиси бўлиш чегарада ҳушёр туриш билан бирга, Ватаннинг моддий ва маънавий бойликларини, ҳосилдор дала ва боғларимизни, дарё ва кўлларимизни, улуғ аждодлардан бизга мерос бўлиб қолган маънавий-ахлоқий анъаналарни, бағрикенг, саховатли халқимизнинг эзгу фазилатларини, тилимизни, динимизни, маънавий қадриятларимизни ҳам асраш, қўриқлаш деганидир. Чунки, тинч ҳаётимизга, онг-тафаккуримизга қилинаётган тажовузлар ичида ёшлар онгида миллий туйғуни заифлаштириш ҳаракатлари ҳам мавжудким, буни асло унутиб бўлмайди.

Шу ўринда бир хотира ёдимга тушади. Ҳамқишлоғимиз Аъламжон ота иккинчи жаҳон урушининг сўнгги иштирокчиларидан бири эди. Одамлар бошига не-не кулфатлар солган, еру кўкни титратган, бутун бошли шаҳарлар, қишлоқларнинг кулини кўкка совурган, миллион-миллион кишиларнинг ёстиғини қуритган урушнинг жамики даҳшатларига гувоҳ бу отахоннинг ҳикояларини тинглашнинг ўзи азоб эди.

Ёш Аъламжон урушга жўнаётганида онаси ўз қўли билан тиккан гулли белбоғни ўғлининг белига маҳкам боғлаб, “Худо хоҳласа, шу белбоғ сени бало-қазолардан асрайди, уни асло ечма”, деган экан. Онанинг нияти ижобат бўлиб, Аъламжон неча бор ўлим билан юзма-юз келади, шундоққина ёнгинасида снаряд портлайди, ўқлар чийиллаб учади, қон тўкилади, душман самолётлари ҳужуми остида қолади, яраланади, ҳушидан кетади, олов кийимларини куйдиради, жароҳатлари азоб беради. Уруш сўнгида, шоир айтганидек, ўлимларни доғда қолдириб, эсон-омон уйига қайтиб келади.

“Онамнинг сўзларини эслаб, белбоғни белимдан қўймас эдим,— дея ҳикоясини бошлар эди Аъламжон ота.— Бир йили қиш ўта қаҳрли келди. Изғирин кўзни очирмайди. Окопнинг ичи қорга тўлган. Музлаб қолиш ҳеч гап эмас. Ҳар икки томон бир-бирини мўлжалга олиб, ҳужум бошлаш учун қулай пайтни пойлайди. Командирлар совуқдан қалтираётганларнинг оғзига мажбуран спирт қуйишади. Ўша қишдан ўлмай чиқишимга шу белбоғ сабабчи бўлган десам, ишонаверинглар. Уни худди тўн каби ёпиниб, икки учини бўйнимдан, яна икки учини тиззаларим остидан маҳкам боғлаб олардим-да, энгашиб ўтирардим...”.

Аъламжон ота дуога қўлини очса, ҳамиша: “Илоҳим у кунлар қайтиб келмасин, биз кўрдик, қон кечдик, сизлар кўрманглар, тинчлик-хотиржамлик, тўкинчилик бўлсин, бошларинг тўйдан чиқмасин”, дегучи эди. Одатда кексалар шундай дуо қилишади. Аммо Аъламжон ота “Биз кўрдик, сизлар кўрманглар”, деган сўзларни бошқалардан кўра таъсирчан қилиб, ички бир изтироб билан айтарди, кўзлари ёшланиб, вужудини билинар-билинмас қалтироқ, ҳадик-хавотир эгаллагандай бўлиб сўзларди. “Эҳ, сизлар билмайсизлар-да, илоҳим билманглар, қанча-қанча одам жувонмарг бўлди, жасадлари дала-даштларда қолиб кетди, гуноҳсиз, қарчиғайдай йигитлар, тоғни уриб талқон қиладиган паҳлавонлар-а” дегувчи эди.

Ҳар йили Хотира кунида Аъламжон отани ёшлар даврасига чақиришса, уруш хотираларини айтиб, ўзи йиғларди, бошқаларни ҳам йиғлатарди. Унинг ҳикояларини тинглаганлар беихтиёр кўзларига ёш олишарди. “Йўқ, биз йиғладик, сизлар йиғламанглар, кулиб-кулиб юринглар, яхши ўқинглар, олим бўлинглар, эл-юртнинг корига яранглар, бирор касбнинг этагидан тутинглар, бўш юрманглар”, дея ёшларга насиҳат қиларди...

Йиллар иккинчи жаҳон урушини биздан нечоғли узоқлаштирмасин, унинг маънавий-жисмоний жароҳатлари-ю оғир жудоликларидан узоқлашиб бўлмайди. Уруш бошланиши билан фронт ҳудудларидан мамлакатимизга кўчирилган 1 миллионга яқин жабрдийдаларни эл-юртимиз ўзининг қон-қардошидай, гўдакларни фарзандидай қабул қилгани, охирги бир бурда нонини улар билан баҳам кўргани, ота-онасидан, уй-жойидан айрилган норасидаларни бағрига босиб, бошпана бериб, мислсиз меҳр-мурувват кўрсатгани бутун дунёга аён ҳақиқат. Ҳар қайси халқнинг одамийлиги ва маънавий қадриятлари, меҳр-оқибат ва олижаноблиги ана шундай унутилмас дамларда яққол намоён бўлади.

Бу қирғинбаротнинг совуқ шарпаси кириб бормаган бирор хонадонни топиш қийин. Шу боисдан ҳам иккинчи жаҳон уруши жанггоҳларида қурбон бўлган миллионлаб одамлар хотирасини ёдга олиш, бу қонли тўқнашувнинг бугун ҳаёт бўлган, аммо сафлари тобора сийраклашиб бораётган қатнашчиларига ҳар томонлама ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ёшлар учун муқаддас бурчга айланиши керак. Айниқса бугун — дунё чайқалиб, одамларнинг тинч-тотув ҳаётини издан чиқариш, халқлар орасига нифоқ солиш, бирини иккинчисига гиж-гижлаш, бойликларига кўз олайтириш ҳаракатлари давом этаётган бир пайтда тинчлик, осойишталик, хотиржам ҳаёт, мусаффо осмоннинг қадри ҳақида янада кўп ва таъсирчан гапириш, эл-юртни огоҳликка чақириш, бугунги завқли, тароватли ҳаётимизни эъзозлаш, асраб-авайлашга даъват этиш ғоят зарур. Бу иш мавсумий бўлмаслиги, аксинча, таълим-тарбия, тарғибот-ташвиқот ишининг марказида турмоғи лозим.

Бугун юртимизга келаётган меҳмону сайёҳлар, расмий кишилар, илмий анжуманларнинг иштирокчилари мустақил Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик, турли миллат вакилларининг ўзаро аҳил-иноқлиги, дўст-қадрдонлиги, бир-бирларига кўрсатаётган ҳурмат-эҳтироми эканини алоҳида қайд этмоқдалар. Дунё турли ҳарбий, иқтисодий талотўплар билан тўлиб-тошиб, қанчадан-қанча бегуноҳ одамлар уруш ҳаракатлари боис туғилиб ўсган жойларини, болаларининг бешикларини ташлаб, кўч-кўронни елкалаб, бошқа жойларга кетишга мажбур бўлаётган бир пайтда, бундай тинч, барокатли, меҳр-оқибатли жойларни бориб кўриш ҳисси кучаяди. Одамлар меҳнат қилиб, улкан ризқ-рўз хирмонлари яратаётган, ҳалол меҳнати самараларидан баҳраманд бўлиб, яратган эгамга шукроналар айтиб яшаётган, янада ёруғ, фароғатли кунларни орзулаётган, давлат одамларнинг бу орзуларига ҳар жиҳатдан пешвоз чиқаётган, ҳар бир фуқаро тили, миллати, жинси, диний эътиқоди, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлган, бу ҳуқуқ ва эркинликлар қонун йўли билан ҳимояланган мамлакатлар сафида бугун Ўзбекистон деб аталмиш келажаги буюк давлат ҳам бор.

Бугунги кунда яқин атрофларимизда ва узоқ ҳудудларда ижтимоий-сиёсий зиддиятлар кучайиб, турли можаро ва қон тўкишлар давом этаётган, терроризм, экстремизм, одам савдоси ва наркотрафик каби иллатлар хавфи кескинлашиб бораётган бир пайтда бундай бало-қазоларни остонамизга яқинлаштирмаслик, юртимизда ҳукм сураётган миллатлар ва фуқаролараро ҳамжиҳатликни сақлаб қолиш, “Бизга тинчлик ва омонлик керак” деган эзгу даъватга қатъиян амал қилишимиз зарур.

Тақдир тақозоси билан узоқ йиллар хорижда истиқомат қилган, бошига муҳожирликнинг адоқсиз азоблари, сарсон-саргардонликлари тушган, она-юрт соғинчи вужудини тилкалаган ватандошимиз Собиржон ота ўзи туғилиб ўсган шаҳарга, киндик қони тўкилган ҳовлига қайтиб келганида содир бўлган бир воқеа сира ёдимдан чиқмайди. Унинг айтишича, ўзи каби хорижда қолиб кетган кишилар Ватан ҳақида гап бошланди дегунча, бошларидаги эскиб, нақшлари унниқиб кетган дўппини қўлларига олиб, кўкракларига босишар экан. “Шу дўппидан бошқа ҳеч нарсамиз йўқ” дейишар экан.

Собиржон ота туғилиб ўсган ҳовлиларидан сал нарироқдаги, болалигида қўй-қўзи ўтлатиб юрган, эрта баҳорда қор тагидан бойчечак мўралайдиган тепаликни томоша қилгани борса, одамлар уни ковлаб, тупроғини машиналарда уйларига ташиётганмиш. Жон ҳолатда: “Ҳой, тўхтанглар, нима қилаяпсизлар, ахир бу тепалик ўтмишнинг жонли гувоҳи, ота-боболарингизнинг изи, кўзи, оёқ изи тушган жой-ку, бузманглар”, дея шовқин кўтариб, ҳаммани ҳайрон қолдиради. Бу воқеани қадимшунос олимларга айтиб берганимда, улар мамлакатимизнинг жанубий ҳудудларида сақланиб қолган тепалик, сардоба, кўприк ва бошқа иморатлар ҳақида бениҳоя қизиқарли, ўрганиш, хотирада сақлаш, тадқиқотлар олиб боришга арзирли маълумотларни айтиб беришдики, менинг ҳам ҳайратим ошди, уйига тупроқ ташиётган ҳамқишлоқларининг йўлини тўсган ватандошимизнинг куюнчаклигини тушундим. Шоир айтганидек, Ватан боғининг ҳар япроғи, сойининг ҳар тоши, даласидаги хас-хашаккача, ўтлоғидаги гиёҳидан то қадим бино пештоқидаги сопол нақшгача — Ватан экан. Мозийга тааллуқли жамики нарсаларда Ватан руҳи, аждодлар хотираси мавжуд бўларкан, уларни асрамоқ, авайламоқ биз — бугунги авлодларнинг бурчимиз экан. Ўтмишга ҳурмат кўзи билан қарасак, халқимизнинг шу кунларгача омон-эсон етиб келган урф-одатларини унутмасак, бу муқаддас бойликларни янгича маъно-моҳият билан тўлдириб, бойитиб, азиз фарзандларимиз, набираларимиз қалбига, дунёқарашига, турмуш тарзига сингдирсак, уларни шу қутлуғ руҳда тарбияласак, халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзаро туташтирган, эл-юртни янада фаровонликка элтувчи маънавий кўприкларни мустаҳкамлаган бўламиз.

Аҳмаджон Мелибоев,

"Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Хаби Алонсога "Реал"нинг юлдуз вингери керак эмас

Хаби Алонсо Родригога "Реал"нинг асосий таркибидан жой тополмаяпти.

Россия ўт очишни тўхтатиш учун иккита шартни илгари сурмоқда — Bild

Айни дамда Оқ уй Трампнинг Путин билан суҳбати натижа бериб, рус етакчиси ўз шартларини юмшатишига умид билдирмоқда.

Эрон жасорат кўрсатмоқда

"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

"Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим"

Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим — Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур лавозимни қандай эгаллаганини айтиб берди.

F-35 энди яширина олмайди! Россия ва Хитой радарлари америкалик қирувчиларни аниқлаяпти

Россия ва Хитой радарлари Американинг F-35 қирувчи самолётларини аниқлаши ва кузатиши мумкин, деб ёзади The National Interest.

Полша Украинага қўшин юбориш бўйича якуний қарорни эълон қилди

Полша Украинага қўшин юбормоқчи эмас , бу якуний қарор. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Доналд Туск ТВП Инфо каналида маълум қилди .

Бир вақтнинг ўзида учта Eвропа Иттифоқи мамлакати Украинага қарши

Сиёсий беқарорлик ва уруш чарчоқлари шароитида Украинани қўллаб-қувватлашни сақлаб қолишга уринаётган европалик расмийлар учун бундай бурилиш жиддий зарба бўлади, дея тушунтиради нашр.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?

Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Лавров "Бундай сўзларни айтиш учун сурбет одам бўлиш керак”

Жумладан, ГФРнинг янги канцлери жаноб Мерцнинг Германия яна Европага раҳбарлик қилиш вақти келгани ҳақидаги нутқи.

The Times: “Россия дронлар пойгасида етакчига айланди”

Бу ҳақда Британиянинг The Times газетаси ёзмоқда.

Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилди

Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.

"Биз хорижлик ёлланмаларни асир олмаймиз..."

Мен буни ўз жангчиларимга ҳар доим тайинлайман.

Қуруқликдаги нефть захиралари ортмоқда

Шу муносабат билан агентлик жорий йилда нефть захиралари кунига ўртача 720 минг баррелга, келгуси йилда эса 930 минг баррелга ошишини тахмин қилмоқда.

Кислица Истанбул музокараларининг тафсилотларини маълум қилди

Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.

Жиноятчи Исроил қамали оқибати: Ғазода болалар туғилмай туриб ҳалок бўлмоқда

Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.

Россияликлар Сумига ёриб кирди, шиддатли жанглар давом этмоқда

Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.

Оқ уй “жанг майдони”га айланди: У ерга бориш — сиёсий тузоқми?

Трампнинг Овал кабинетдаги “қаттиқ танбеҳлари” дунё етакчилари учун янги муаммога айланди

Ғалаба Путин томонидами? АҚШ разведкаси нимани аниқлади?

АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.

Оҳангарон шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Гамбург вокзалидаги пичоқли ҳужум оқибатида жароҳатланганлар сони 18 кишига етди

Bild'нинг ёзишича, 39 ёшли немис аёли руҳий касалликка чалинган бўлган ва жиноятдан сўнг психиатрия бўлимига ётқизилган.

Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди

Воқеа Учтепа тумани Бешқайрағоч кўчасида содир бўлган

Самарқандда дала ҳовлида боқилаётган шер боласи аниқланди

Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.

Бухородаги заправкада ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотга кўра, ёнғин ўчиришга ҳаракат қилган фуқароларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилган.

Лавров: Россия Украинадаги русийзабонларни Зеленский "хунта"сидан озод қилади!

Россия бутун Украинани, айниқса, рус тилли аҳолини Зеленский "хунта"сидан "озод қилиш" ниятида эканлигини Лавров маълум қилди.

Дунёда Россия қуролларига қизиқиш ортиб бормоқда — Путин

"Ўзимизга керакли ҳамда экспорт потенциалига эга бўлган истиқболли ҳарбий маҳсулотларга алоҳида эътибор қаратиш керак".

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Очлик, бомбардимон ва ўлим: Ғазода инсоният ҳалок бўлмоқда

Ғазо шимолида жойлашган турар-жой биносига Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди.

Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган "Хоразм снаряд портлабди" деган хабар юзасидан расмий муносабат билдирди

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Хоразмда металломга топширилган снаряд портлаб кетди. Қурбон бор

Манбага кўра, снарядлар Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳарбий хизматчилардан сотиб олинган.

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар туфайли 45 киши ҳалок бўлди

Уттар-Прадеш ҳукумати жабрланганларга молиявий ёрдам кўрсатишини эълон қилди.

АҚШ 75 ёшли жиноятчини қатл қилди

АҚШ 1989 йилда оиласини пичоқлаб ўлдирган, аммо охиригача айбини тан олмаётган 75 ёшли жиноятчини қатл қилди.

Даҳшат: она ўз қизини ўлдириш учун 100 минг рубль эвазига киллер ёллади

Бу ҳақда Life.ru нашри ШОТ Телеграм-каналига таяниб хабар берди.

Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар муштлашди

Тўқнашувда ўндан ортиқ киши қатнашган. Шу билан бирга, улардан бири оломонни тарқатишга уринган ва «раҳбар муаммони ҳал қилади» деб айтган.

Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар муштлашди

Тўқнашувда ўндан ортиқ киши қатнашган. Шу билан бирга, улардан бири оломонни тарқатишга уринган ва «раҳбар муаммони ҳал қилади» деб айтган.

Сан-Диегодаги самолёт ҳалокати натижасида 3 киши ҳалок бўлди

Эддининг айтишича, самолётнинг қулашига тонгда бу ҳудудда кузатилган қуюқ туман сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Эрон Озарбайжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни ўлимга ҳукм қилди

Маҳкумнинг исми ошкор этилмади. ОАВ хабарига кўра, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг аниқ ҳолатлар кўрсатилмаган ҳолда ижро этилган.

Тошкент вилоятида битирувчилар “сўнгги қўнғироқ” учун пул ўғирлади

Ангренда 15–17 ёшдаги тўрт нафар мактаб ўқувчиси “Damas” автомашинасидан 11 миллион сўмни ўғирлади

Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқимининг 8 нафар аъзоси қамалди

Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Андижондаги мактабда 10 синф ўқувчиси дарс пайтида ўқитувчисига мушт туширди

Ўқувчи ўзини ўқитувчи ҳақорат қилгани ва шапалоқ туширганини, шундан сўнг ўзини ҳимоя қилганини айтган.

Оқ уй Эронни ядровий файл ҳақида огоҳлантирди

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Леавитт журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилди.

Линколннинг қонга бўялган қўлқоплари аукционда 1,5 миллион долларга сотилди

Бу ҳақда Freeman's-Hindman ауксион уйи хабар берди.

Агар санкциялар бекор қилинса, Эрон ядровий фаолиятини назорат қилишга рухсат беради

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи СНН телеканалида маълум қилди.

АҚШДА ҳар бешинчи бола семириб кетган

Бу ҳақда Америка президенти Доналд Трамп Оқ уйда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Японияда инсон тушларини ёзиб олиш технологияси яратилди

Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.

Тактик ядро қуроли: Россия МиГ ва Су самолётларига янги ракета ўрнатмоқда

Россия тактик ядро зарядли янги бошқариладиган авиация ракетасини жорий этмоқда

Босиб олинган Ғарбий Соҳилда бир нечта кўчманчилар ҳужумлари ҳақида хабар берилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳил ва босиб олинган Шарқий Қуддусда кеча ва бугун кўчманчилар ҳужумлари авж олди:

Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.

Дунё бўйлаб ўғирланган iPhone'лар айнан бир жойда тўпланади

Financial Times таҳририяти дунё бўйлаб iPhone'лар ўғирланишига оид йирик журналистик суриштирувни эълон қилди.

Фирибгар келиннинг сири фош бўлди

Фирибгар келиннинг сири фош бўлди

Шимолий Корея Япония денгизи томон қанотли ракеталарини учирди

Ҳозирда снарядлар денгизга тушгани тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистонда экологик ва атроф-муҳит бўйича Марказий Осиё тадқиқот маркази ташкил этилади

Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.

Қамчиқда Cobalt хандаққа тушиб кетди

Автомобилда ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи бўлган.

​​​​​​​АҚШда Исроил элчихонасининг икки ходими ўлдирилди

Гумонланувчи қўлга олинган.