Россия президенти Владимир Путин Россия Украина бўйича олдиндан ҳеч қандай шартларсиз, лекин Истанбул келишувлари ва «ердаги» воқеликлар асосида мулоқот олиб боришга тайёрлигини айтди.
У, шунингдек, Кремль Украинанинг исталган вакили, жумладан, президент Владимир Зеленский билан, агар у сайловга борса ва қонунийликка эга бўлса, музокаралар олиб боришга тайёрлигини таъкидлади. Кремль шартномаларни фақат қонуний ҳокимият билан имзолайди, деб ёзади унинг сўзларини «Коммерсант.»
«Биз олдиндан шарт қўймасдан, лекин 2022 йилда Истанбулдаги музокаралар жараёнида келишиб олганимиз асосида ва бугун »ерда« шаклланаётган воқеликдан келиб чиқиб, мулоқот ўтказишга тайёрмиз,» - деди Путин «Йил якунлари»да. ...«Биз ҳар қандай одам билан гаплашамиз. Шу жумладан Зеленский билан ҳам....Биз фақат қонуний бўлганлар билан имзо чекишимиз мумкин. Рада ва Рада раиси эса қонуний ҳисобланади. У тўлиқ режимга бўйсунади. Бу фақат расмий юридик масала,» - деди Путин.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Туркия Мудофаа вазирлиги манбалари Суриядаги Асад режими қулагандан кейин юзага келган вазиятга изоҳ бериб, минтақадаги Россия ҳарбийларининг мавжудлиги ва асосий масалалар бўйича Анқаранинг позицияси ҳақида бир қатор муҳим баёнотлар берди.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этиш бўйича иш юзасидан чақирувга эътибор бермаган ва Коррупцияга қарши тергов бўлимига бормаган.
Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.