Дунёнинг энг йирик уран ишлаб чиқарувчиси Казатомпром сешанба куни Россиянинг «Росатом» корпорацияси «Заречное» конидаги ўз улушини сотиб юборганини маълум қилди, ундан Хитой давлати асосий фойда олувчи ҳисобланади.
«Казатомпром» баёнотида айтилишича, корхонадаги Россия улуши (49,979 фоиз акция) Хитой давлат компанияси State Nuclear Uranium Resources Development Co., Ltd компаниясига ўтказилган.
«Казатомпром» маълумотларига кўра, Заречнийдаги уран заҳиралари 2024 йил бошида 3,5 минг тоннани ташкил қилган. Заречное кони 1977 йилда Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида очилган.
Россия Федерацияси ва Хитой Қозоғистондан ураннинг энг йирик импортчилари бўлиб, ўтган йил давомида ушбу мамлакатларга мос равишда 1,2 миллиард ва 0,97 миллиардлик минерал етказиб берган.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Туркия Мудофаа вазирлиги манбалари Суриядаги Асад режими қулагандан кейин юзага келган вазиятга изоҳ бериб, минтақадаги Россия ҳарбийларининг мавжудлиги ва асосий масалалар бўйича Анқаранинг позицияси ҳақида бир қатор муҳим баёнотлар берди.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этиш бўйича иш юзасидан чақирувга эътибор бермаган ва Коррупцияга қарши тергов бўлимига бормаган.
Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида, портлаш ва ёнғин содир бўлган.