Путиннинг дўсти Лукашенко Россия ва Украинани «жанжални тугатиш»га чақирди.
Беларус етакчиси Александр Лукашенконинг айтишича, Россия ва Украина уруш Беларусга тарқалиб кетмаслиги учун можарога барҳам бериш мақсадида музокара олиб бориши керак.
Владимир Путиннинг яқин иттифоқчиси Лукашенко Украинанинг Россиянинг Курск вилоятига бостириб кириши фонида Россия давлат телевидениесига берган интервьюсида бу ҳақда гапирди.
Унинг таъкидлашича, Украина-Россия урушининг давом этишини фақат «Американинг келиб чиқиши юқори мартабали одамлари»хоҳлайди.
Лукашенко Киевнинг Белоруссияга ҳужум қилиш режалари бўлиши мумкинлигини далил келтирмасдан туриб, Минск Украина қўшинларининг «мамлакатимизни оёқ ости қилишига» рухсат бермайди, деб айтди.
«Келинг, музокаралар столига ўтириб, бу муштлашувга барҳам берайлик», деди у – «Украина халқига ҳам, русларга ҳам, беларусларга ҳам керак эмас. Уларга [Ғарбга] керак».
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.