Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига кўра, Афғонистонда ишлаб чиқарилган анор таъмли Golden life ичимлигининг Ўзбекистонга келтирилган партияларидан заҳарли ёки инсон саломатлигига зарар келтирувчи моддалар аниқланмаган. Ҳозирда ушбу маҳсулотдан қайта намуналар олиниб, лаборатория текширувларидан ўтказилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Афғонистонда ишлаб чиқарилган анор таъмли ичимлик таркибида заҳарли моддалар аниқланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу маҳсулот Ўзбекистонга ҳам олиб кирилган. Ҳар бир партия тегишли лаборатория текширувларидан ўтказилиб, келтирилган маҳсулот партиясига санитария-эпидемиологик хулосалар берилган.
“Келтирилган маҳсулотлар таркибида заҳарли ёки инсон саломатлигига зарар келтирувчи моддалар аниқланмаган. Ҳозирда Афғонистонда ишлаб чиқарилган анор таъмли маҳсулотлардан қайта намуналар олиниб, назорат тартибида лаборатория текширувлари олиб борилмоқда”, дейилади Санэпидқўмита расмий муносабатида.
Қўшимча қилинишича, бугунги кунга қадар аҳоли томонидан айнан ушбу маҳсулотнинг сифатсизлиги ва истеъмол қилиш оқибатида заҳарланганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушмаган.
Аввалроқ Қирғизистон ҳукумати Golden life анор таъмли газланган ичимлик сотувини тақиқлагани, лаборатория текширувларида ушбу маҳсулот таркибида болалар саломатлигига зарар берадиган азорубин E-122 бўёғи аниқлангани хабар қилинганди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Бугун, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли "Тахтақорача" довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
CREA энергия ва тоза ҳаво тадқиқот маркази таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, октябрь ойида Европа Иттифоқининг Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғисининг энг йирик импортчиси Франция бўлиб...
Еврокомиссия Финляндия чегара хизматига Россия билан чегарадаги ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун қўшимча харажатларни қоплаш учун 16 миллион евро ажратди.
Япония Россия президенти Владимир Путиннинг икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларини ижобий баҳолади. Бироқ мамлакат Украинадаги вазият ўзгармагунча Москвага нисбатан санкциялар сиёсатини давом эттириш ниятида.
Россия Федерацияси Кенгаши вице-спикери Константин Косачёв ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Германия канцлерлигига номзод Фридрих Мерцнинг Россияга шарт қўйиш ҳақидаги баёнотини масъулиятсизлик, деб атади.
Оломон Европа Иттифоқи байроқлари, шунингдек, «Евромайдан» ёзуви туширилган байроқ билан етиб келди. Сербия ва ҳукумат ва республика Ташқи ишлар вазирлиги яқинидаги йўлни тўсиб қўйган, деб хабар берадиТАСС.
Исроил ҳарбий ҳаракатларидан Ливанга етказилган иқтисодий зарар 8,5 миллиард долларни ташкил этди. Мамлакатнинг йўқотишларини республика бош вазири Нажиб Микати баҳолади, дея хабар беради ТАСС.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ливанда пейжерлар портлашидан салкам икки ой ўтиб, яҳудий давлати ушбу амалиётга алоқадорлигини тан олди, деб хабар берди The Times of Israel нашри.