Украина мамлакатдаги гуллаб-яшнаган қора бозор туфайли ҳар ой камида 2,4 миллиард доллар йўқотади. Бу ҳақда Украина Олий Радаси депутати Олга Василевская-Смаглюк маълум қилди.
"Биз ҳар ойда камида 100 миллиард гривнани (тахминан 2,4 миллиард доллар) йўқотамиз, бу афсуски, Украинада гуллаб-яшнаётган қора бозорда" - деди.
Депутат йўқотишлар солиқ тўлашдан бўйин товлаш, контрабанда ва бошқа кулранг схемалар билан боғлиқлигини таъкидлади. Василевская-Смаглюк депутат бўлгунга қадар у коррупцияга қарши терговларда иштирок этганини ва шунинг учун турли соҳалардаги, жумладан, божхона ва солиқ соҳасидаги вазият билан яхши таниш эканлигини эслади.
Аввалроқ, Раданинг Солиқ қўмитаси раҳбари Даниил Гетманцев соя сектори Украина иқтисодиётининг ярмигача, айрим тармоқларда эса 60-70 фоизгача бўлиши мумкинлигини тан олган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.