Республикада 2024 йилда қарийб 7 миллион болалар текширилиб, 200 мингдан ортиқ ичак гельминтози билан касалланганлар аниқланди. Улар даво курслари билан қамраб олинган.
Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова маълум қилди.
Қайд этилишича, гельминтозлар билан зарарланганларнинг 90 фоизини мактабгача ва мактаб ўқувчилари (1 дан 4 гача бўлган бошланғич синфлар)ташкил этди.
Амалдаги қонунчиликка кўра, 2 ёшдан 10 ёшгача бўлган барча болалар давлат ва халқаро ташкилотлар ҳомийлиги асосида турлар бўйича ичак гельминтларига қарши даволанади.
Маълумот учун, гельминтозлар - гижжа қуртлари келтириб чиқарадиган паразитар касалликлар гуруҳи бўлиб, асосан мулоқот, озиқ-овқат ва сув орқали юқади. Инсон организмида яшаб, унинг соғлиғига жиддий зарар етказади. Жумладан организмнинг иммун тизимини туширади, камқонликни келтириб чиқаради, терида турли аллергик тошмалар пайдо бўлади, марказий асаб тизимига таъсир қилади, ақлий жиҳатдан орқада қолиш каби ҳолатлар кузатилади.
Гижжалар юқмаслиги учун болаларга шахсий ва жамоавий гигиена қоидаларини ўрганиш лозим:
овқатланишдан олдин, ҳожатхонага боргандан кейин, ташқаридан келганда, ҳайвонларни парваришлаш ва тупроқ билан боғлиқ фаолиятни амалга оширгандан кейин қўлни совун билан ювиш;
фақат яхши ювилган кўкатлар, мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш;
фақат яхши пиширилган ва қовурилган ҳайвон маҳсулотларни (гўшт, балиқ ва улардан тайёрланган маҳсулотлар) истеъмол қилиш;
яйловлар ва ҳайвонларни суғориш жойлари яқинида жойлашган ифлосланган чучук сув ҳавзаларида чўмилишдан бош тортиш;
хоналарда ювиш ва дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда намли тозалаш ишларини мунтазам амалга ошириш;
чойшаб ва ички кийимлар озодалигига риоя қилиш, уларни иссиқ дазмол билан дазмоллаш, ўзингизнинг алоҳида тўшагида ухлаш, бошқа одамларнинг шахсий гигиена воситаларидан фойдаланмаслик;
сув жўмраклари, эшик тутқичлари, ҳожатхоналар, горшокларни дезинфексияловчи эритма билан тозалаш ёки устига қайноқ сув қуйиш;
уй ҳайвонларини тўғри сақлаш қоидаларига риоя қилиш, парваришлаш, уларни гельментларга қарши ўз вақтида даволаш.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.