Амур вилоятида гидрометаллургия заводининг шахтаси қулаб тушди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. “Ҳодиса жойида Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 25 нафар қутқарувчиси ва тўртта техникаси ишламоқда. Зея муниципал туманидаги ерости кони ўпирилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, вайроналар остида 13 киши бўлиши мумкин, — дейилади хабарда. Улар корхона томонидан вентиляция қиялик бўйлаб қутқарувчилар гуруҳи юборилгани, кончилар билан алоқа тикланаётгани, йўл тозалаш ишлари олиб борилаётганини таъкидладилар.
Интерфакс ва 112 телеграм канали воқеа Зея туманидаги “Пионер” конида (олтин қазиб олувчи корхона эгаси “Петропавл” компаниялар гуруҳи) содир бўлганини хабар қилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, кон остида қолган кончилар тирик.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.