“Мусулмонларнинг 100 фоизи у ерга боради. Шунинг учун у буни қабул қилдими ёки йўқми деган савол ҳам йўқ”, - деди Магомедалиев Спорт24 нашрига берган интервюсида.
Шунингдек, у Александрга спиртли ичимликларга қарамликни енгишга ким ёрдам берганини айтди: "Бизнинг ингуш биродарларимиз уни оёққа турғизди ... Ва умид қиламанки, у бошқа бу ҳолатга қайтмайди".
Александр Емельяненко собиқ ProFC жаҳон чемпиони. Жанговар самбо бўйича кўп марта Россия ва жаҳон чемпиони, жанговар самбо бўйича Европа чемпиони. Александр Емельяненко профессионал ММАда 40 та жанг ўтказган, шулардан 29 тасида ғалаба қозонган (20 тасини нокаут билан), 10 марта ютқазган ва битта жангда дуранг қайд этган.
2023 йилнинг ёзидан бери 42 ёшли Емельяненко Ингушетиядаги реабилитация марказида алкоголизмдан даволанмоқда, деб ёзади Россия ОАВ. 2024 йил бошида спортчи Саудия Арабистонидаги мусулмонлар учун муқаддас Мадина шаҳрига ташриф буюргани маълум бўлди. Ижтимоий тармоқларда у Абубакар исмини танлаган видео пайдо бўлди. Александрнинг ўзи бу воқеани ҳали очиқламади.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Муҳаммад Ризо Ариф Al Jazeera телеканалида АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларини Харк оролига жойлаштиришга қарор қилиши мумкинлигини, аммо уларнинг қайтиши Вашингтонга эмас, балки Теҳронга боғлиқлигини айтди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.