Зўрдан зўр чиқди: янги сериал "Калмар ўйини"ни ортда қолдирди (ВИДЕО)

Зўрдан зўр чиқди: янги сериал "Калмар ўйини"ни ортда қолдирди (ВИДЕО)

Жанубий Кореянинг янги қўрқинчли “Дўзах чақируви” сериали Нетфлих платформасида энг кўп томоша қилинган лойиҳалар рўйхатида “Калмар ўйини”дан ўзиб кетди. Бу ҳақда 23 ноябрь куни The Guardian газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, режиссёр Ёнг Санг Хо томонидан суратга олинган олти қисмли “Дўзах чақируви” сериали 20 ноябрь куни премьерадан 24 соат ўтиб, 80 дан ортиқ мамлакатларда энг кўп кўрилган телесериалга айланган.

Даҳшат сюжетига кўра, жинлар тўсатдан Ерда пайдо бўлиб, гуноҳкорларни дўзахга олиб боради. Бу одамлар орасида ижтимоий истерия ва диний ақидапарастликнинг авж олишига сабаб бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!