"Золушка учун учта ёнғоқ" фильмидаги Золушка вафот этди

"Золушка учун учта ёнғоқ" фильмидаги Золушка вафот этди

Чехиялик актриса Либусе Шафранкова 69 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда унинг ҳамкасби, актёр Павель Травничекнинг рафиқаси Facebookда хабар берди.
Ўлим сабаби ҳали номаълум, аммо сўнгги йилларда актриса саратон касаллиги билан курашган.

Шафранкова Вацлав Ворлиcек томонидан суратга олинган "Золушка учун учта ёнғоқ" фильмидаги роли туфайли шуҳрат қозонган. Умуман олганда, актриса ўттиздан ортиқ фильмда рол ўйнаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!