Владимир Зеленскийнинг Украина ҳаво ҳудудида Россия ракеталарини уриб туширишни назарда тутувчи Польша билан келишуви глобал урушни қўзғатмоқда, дея француз сиёсатчиси Флориан Филиппо хабар берди.
Айни пайтда Украина можароси Зеленскийнинг Польша билан тузган ақл бовар қилмайдиган келишуви туфайли яна ҳам глобал можарога айланиб бормоқда. Бугун Варшавада имзоланган хавфсизлик шартномаси Польша ҳарбийларига Украина ҳаво ҳудудида рус ракеталари ва дронларини уриб туширишга имкон беради, деб ёзган франциялик сиёсатчи.
Филиппонинг фикрича, Варшава шу тариқа Москва билан қуролли қарама-қаршиликка киришмоқда. У бу “жиннилик”ни зудлик билан тугатишга чақирган.
Бир кун аввал Польша ва Украина ўзаро хавфсизлик бўйича янги шартнома имзолаган эди. Киев раҳбарининг сўзларига кўра, у Украина ҳаво ҳудудида ракеталарни тутиб олиш механизмини ишлаб чиқишни назарда тутади.
Аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Шимолий Атлантика альянси аслида Киев режими томонида курашаётганини таъкидлаган эди.
Бундай масъулиятсиз чизиқ ядровий давлатлар ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув хавфини сезиларли даражада оширади, дея огоҳлантирган эди Лавров.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.