Зеленский: Украина Россия ҳужумларини жавобсиз қолдирмайди
Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг ўз мамлакатига қилган ҳужумларини жавобсиз қолдирмаслигини айтди.
Зеленский тунда эълон қилинган видеомурожаатида Россия-Украина урушидаги сўнгги воқеаларни баҳолади.
Россия армияси Украинага зарба беришда давом этаётганини қайд этган Зеленский халқаро майдонда Россияга нисбатан чекловлар кучайтирилиши кераклигини айтди.
Россия кучларининг Донбассга ҳужумларини кучайтиришга ҳаракат қилаётганига эътибор қаратган Зеленский: “Босқинчиларнинг бирорта ҳам ҳужум ҳаракатини жавобсиз қолдирмаймиз” деди.
Украина-Европа Иттифоқи саммити 3 феврал куни Киевда бўлиб ўтишини эслатган Зеленский саммитда унинг мамлакати учун ниҳоятда муҳим бўлган масалалар муҳокама қилинишини таъкидлади.