Зеленский: Украина ҳеч қачон НАТОга қўшилмаслиги мумкин

Зеленский: Украина ҳеч қачон НАТОга қўшилмаслиги мумкин

Дастлаб урушга қарши сайловолди ваъдалари асосида сайланган Украина президенти Владимир Зеленский энди ўз мамлакати ҳеч қачон НАТОга қўшилмаслигини тан олиб, навбатдаги аскарлар тўлқинини ваъда қилмоқда. Бу ҳақда чоршанба куни Николаев шаҳридаги университет талабалари билан учрашувда айтилди.
Украина миллий хавфсизлиги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Зеленский Украинанинг АҚШ бошчилигидаги ҳарбий блокка қўшилиши ёки қўшилмаслигини билмаслигини айтди.

“Бу қандай тугашини билмаймиз… Бунга ҳеч ким аниқ жавоб бера олмайди. Ё биз НАТОда бўламиз ёки бўлмаймиз. Биз хоҳлаймиз, лекин…” – деб жавоб берди Украина президенти.

Чоршанба куни Брюсселда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен «агар иттифоқчилар рози бўлса ва шартлар бажарилса» Украина ташкилотга аъзо бўлиши мумкинлигини тасдиқлади. Унинг қўшимча қилишича, “Украина НАТО ва Европа Иттифоқи томон тўғри йўлдан бормоқда, қўшилиш жараёни бошланди”.

2017 йилда Украина НАТОга аъзо бўлишни ташқи сиёсатининг стратегик мақсади қилиб қўйди. Киев ҳарбий блокка қўшилиш бўйича расмий сўровини 2022 йилнинг кузида, унинг собиқ тўртта вилояти Россияга референдумда қўшилганидан сўнг топширган.

Россия узоқ вақтдан бери НАТОнинг ўз чегаралари томон кенгайишини жиддий хавфсизликка таҳдид сифатида кўриб келади. Президент Владимир Путин бир неча бор Украинанинг НАТОга қўшилиши Москва учун мутлақо номақбул эканлигини таъкидлаган ва ҳозирги амалиётнинг асосий сабабларидан бири сифатида Киевнинг иттифоққа қўшилиши мумкинлигини тилга олган.

Сешанба куни Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ бошчилигидаги ҳарбий блок ташкил этилганидан буён у Россияни «қарама-қаршилик воситаси сифатида» тўхтатиб туришга қаратилганини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, НАТО яқин келажакда бу мақсадни ўзгартириши ёки украиналикларни Россияга қарши курашда “қурбонлик қилишдан” тўхтамаслигидан дарак йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!