Зеленский ташрифидан кейин саудияликлар фикрини ўзгартирди. Ташқи ишлар вазири Швейцариядаги Украина бўйича саммитга келди

Зеленский ташрифидан кейин саудияликлар фикрини ўзгартирди. Ташқи ишлар вазири Швейцариядаги Украина бўйича саммитга келди

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Украина бўйича халқаро тинчлик конференциясида иштирок этиш учун Швейцарияга келди, деб хабар бермоқда Саудиянинг SPA ахборот агентлиги.

2 июнь куни DPA агентлиги Саудия Арабистони Киев томонидан ташкил этилган тадбирда иштирок этмаслиги ҳақида хабар берган эди.

12 июнь куни Украина президенти Зеленский эълон қилинмаган ташриф билан КСАга ташриф буюрди ва у ерда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашди. Ар-Риёд позициясидаги ўзгариш Зеленскийнинг ташрифи билан боғлиқми ёки йўқми, маълум қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!