FIFA президенти Жанни Инфантинонинг 2025 йилдаги иш ҳақи солиқлар чегирилгунига қадар 4,8 миллион швейцария франкини (тахминан 5,2 миллион евро) ташкил этди. Бу ҳақда ташкилотнинг 30 апрель куни Ванкуверда бўлиб ўтадиган конгресси учун тайёрланган расмий ҳужжатларида маълум қилинган.
Инфантинонинг жами даромади 2,6 миллион франк миқдоридаги асосий маош ҳамда 2,2 миллион франк (2,38 млн евро) миқдоридаги бонуслардан шаклланган. Қайд этиш жоизки, 2024 йилда президентнинг умумий даромади 4,25 миллион франкни (4,6 млн евро) ташкил этган эди, яъни бир йил ичида унинг маоши сезиларли даражада ошган.
Шунингдек, ҳужжатларда бошқа раҳбарларнинг ҳам даромадлари очиқланган. FIFA бош котиби Маттиас Графстрём солиқларгача 2,4 миллион франк (2,6 млн евро) ишлаб топган бўлса, ташкилот вице-президентларига 300 минг доллар, кенгаш аъзоларига эса 250 минг доллардан йиллик компенсация тўланган. Айрим кенгаш аъзолари ушбу тўловлардан ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман воз кечишгани таъкидланган.
Маълумот учун, 56 ёшли Жанни Инфантино 2016 йилда Йозеф Блаттер лавозимидан муддатидан олдин кетганидан сўнг FIFA раҳбарлигига келган эди. Швейцария ва Италия фуқаролигига эга бўлган функционер 2019 ва 2023 йилларда қайта сайланган. Унгача эса у 2009-йилдан буён УЕФА бош котиби лавозимида фаолият юритиб келган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Тошкентдаги "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси янги бош мураббийи – испаниялик таниқли мутахассис Хосе Мария Мендеснинг таништирув маросими бўлиб ўтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.