Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб иттифоқчиларини ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам беришга чақириб, Россия ўтган ҳафтанинг ўзида 1100 дан ортиқ глид-бомбалар ва 560 дан ортиқ дрон ёрдамида ҳужум уюштирганини айтди.
Илгари Тwиттер ҳисобланган Х саҳифасида ёзган Зеленский, Москва кучлари унинг мамлакатига 20 га яқин ракета ва қанотли ракеталарни отганини айтди.
Зеленскийнинг постида сўнгги вайронагарчиликлар акс этган видео бор эди.
Киев ўз иттифоқчиларидан Россиянинг ҳаводан ҳужумларини тўхтатиш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа имкониятларини бир неча бор сўраган.
Украина ҳарбийлари, шунингдек, Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун узоқ масофали қуроллардан фойдаланишга рухсат сўраган.
Аммо АҚШ ва Британия раҳбарлари бу қарорни кейинга қолдирди, чунки Москва бу ҳаракат Ғарбнинг урушга бевосита аралашуви сифатида қаралишини бир неча бор таъкидлаган.
Россия президенти Владимир Путин якшанба куни Украинага бундай операция учун фақат НАТОга тегишли разведка маълумотлари кераклигини айтди.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
“АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Давлат департаменти билан келишилган ҳолда биз 3,4 миллиард доллар ажратмоқдамиз”, деди Еллен, АҚШ молия вазирлиги.