"Зеленский кўплаб украиналикларни азоб-уқубатларга дучор қилди" - Япония собиқ бош вазири

"Зеленский кўплаб украиналикларни азоб-уқубатларга дучор қилди" - Япония собиқ бош вазири

Япониянинг собиқ бош вазири Ёcиро Мори давом этаётган можаро туфайли Украина халқи билан содир бўлаётган воқеаларга Украина президенти Владимир Зеленский айбдор эканини айтди.

"Зеленский кўплаб украиналикларни азоб-уқубатларга дучор қилди", деб Мори сўзларини келтирган The Japan Times.

У, шунингдек, япон ахборот агентликларини Украинадаги можарони бир томонлама ёритгани учун танқид қилди.

Морининг айтишича, Япониянинг амалдаги Бош вазири Фумио Кисида "бир томонлама АҚШ позициясига амал қилади".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!