Зеленский Каховка ГЭС бўйича Россияни халқаро судга бермоқчи

Зеленский Каховка ГЭС бўйича Россияни халқаро судга бермоқчи

Украина Каховка ГЭС вайрон қилингани сабабли Россияга қарши Ҳаагадаги Халқаро жиноий судга даъво аризаси билан мурожаат қилмоқчи. Бу ҳақда Киевдаги матбуот анжуманида Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Украина томони бўлиб ўтган воқеа ҳақида Европа Иттифоқи ва НАТО мамлакатларини аллақачон хабардор қилган, БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказиш ташаббуси билан чиққан, Бош прокуратура эса экоцид моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган.

«Фожиа оқибатлари бир ҳафта ичида маълум бўлади. Оддий қилиб айтганда, сув кетгач... 35 тадан 80 тагача аҳоли пунктларини сув босиши, ичимлик суви таъминотида катта муаммолар юз бериши мумкин. Ичимлик суви сув тошқини кузатилмаган ҳудудларда катта муаммолар келтириб чиқаради. Бутун минтақада: Днипропетровск, Запорижжя ва Херсонда», — деди Зеленский.

Кейинроқ Украина президентининг телеграм-каналида олий бош қўмондон қароргоҳида Каховка ГЭСдаги вазият бўйича разведка ҳисоботи эшитилгани ҳақида хабар пайдо бўлди.

«Асосий хулоса шуки, портлаш атайлаб қилинган, бироқ душман тартибсиз ҳаракат қилиб, ўз техникасини сув босишига йўл қўйган. Шу билан бирга, тўғоннинг портлаши Украинанинг ўз ҳудудларини қайтариб олиш қобилиятига таъсир қилмади», дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!