Швейцарияда бўлиб ўтаётган Глобал тинчлик саммити доирасида Украина президенти Владимир Зеленский Грузия раҳбари Саломе Зурабишвили билан учрашди.
Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.
"Ишончим комилки, Украина ва Грузия биргаликда Европа Иттифоқининг бир қисмига айланадиган кун келади", деди у.
Зеленский қайд этганидек, учрашувда икки томонлама ҳамкорлик ва икки давлат олдида турган хавфсизлик муаммолари муҳокама қилинди.
“Мен президент Зурабишвилига Украинанинг энергетика секторига қарши Россиянинг ҳаво террори ҳақида гапириб бердим. Шунингдек, Грузия президентига биз учун жуда муҳим бўлган тинчлик саммитидаги иштироки учун миннатдорчилик билдирдим”, — деб ёзган Зеленский.
Грузия оммавий ахборот воситаларининг қайд этишича, бу икки давлат раҳбарларининг Россия ва Украина ўртасида уруш бошланганидан бери биринчи тўғридан тўғри музокараларидир. “Грузия орзуси” партиясини Киевни етарлича қўллаб-қувватламагани учун кескин танқид қилган Зурабишвили сўнгги икки йил давомида Зеленский билан бир неча бор телефон орқали гаплашган ва халқаро форумлар доирасида учрашган, бироқ тўғридан тўғри учрашувлар бўлмаган.
Зурабишвили маъмуриятининг маълум қилишича, учрашувда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба, Зеленский маъмурияти раҳбари Андрей Ермарк ва мамлакат бош вазири ўринбосари Юлия Свириденко ҳам иштирок этган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.