Зеленский: Биз Европа Иттифоқига номзод давлат мақоми бўйича тарихий қарорни кутмоқдамиз

Зеленский: Биз Европа Иттифоқига номзод давлат мақоми бўйича тарихий қарорни кутмоқдамиз

Президент Владимир Зеленский кечки мурожаатида Европа Иттифоқи етакчиларининг Украинага Европа Иттифоқига номзод давлат мақомини бериш бўйича кутилаётган қарори арафасида ўзининг "телефон марафони" ҳақида гапирди.

ЕИ саммити пайшанба куни Брюсселда бошланади ва иттифоқнинг 27 давлати раҳбарлари Еврокомиссиянинг Украина, шунингдек, Молдовага бундай мақом бериш ҳақидаги таклифини маъқуллаши кутилмоқда.

Зеленский чоршанба куни Европанинг 11 давлати етакчилари билан суҳбатлашганини ва уларга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. "Биз Европанинг асосий қарорини кутмоқдамиз. Эртага оқшомни кутмоқдамиз", деди Украина президенти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!