Зеленский 1 июлдан Россия билан виза режими жорий этилишини эълон қилди

Зеленский 1 июлдан Россия билан виза режими жорий этилишини эълон қилди

Украина 2022 йил 1 июлдан бошлаб россияликлар учун виза режимини жорий этади. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди, деб хабар берди Forbes.

Зеленскийнинг билдиришича, у Украина вазирлар маҳкамасига Россия фуқаролари учун мамлакатга кириш режимини кўриб чиқишни таклиф қилган ва бу борадаги қарор 17 июн куни қабул қилиниши лозим.

Зеленский виза режими жорий этилишини Украина «миллий хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига нисбатан мисли кўрилмаган таҳдидларга қарши кураш чораси» деб атади.

Мамлакат вазирлар маҳкамаси Украина ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги икки мамлакат фуқароларининг визасиз ҳаракатланиши тўғрисидаги келишувнинг бекор қилиниши бўйича қарор қабул қилиши лозим.

Россияликлар учун виза жорий этиш таклифи шу йилнинг 11 февралида интернетда петиция кўринишида пайдо бўлганди. Зеленский буни май ойи охирларида қўллаб-қувватлади ва бош вазир Денис Шмигалга бу масала устида иш олиб бориш топшириғини берди.

Россия билан виза режимини жорий этиш ва дипломатик муносабатларни узиш таклифи Олий рада депутатлари томонидан 2014 йилда ҳам берилган, аммо ўшанда бу таклиф амалга ошмаганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (6 )

    Jahongir
    Зеленбой бекор утирмай дептида
    Аннаков Давранбек
    Русларга виза керакмас и так хам сенинг териториянгда
    Xan
    Ха энди узини-узи шундай овутадида
    Xan
    Йил охирига якин Украина давлати жахон харитасидан йук булиши айтилмокда.
    Х
    Йук душманни шундай севингки у боши айланиб улсин.Зеля сан президентликкача думбок эдинг айникса раксда.
    GulyaT
    Бечорани кузлари гиррайиб колибди