Бу ҳақда Британиялик журналистка Кэти Ливингстон Залужний жамоасидаги манбасига таяниб хабар берди. Унинг маълумотига кўра, Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони, ҳозирда esa Лондонда элчи сифатида фаолият юритувчи Валерий Залужний президентлик сайловларига тайёрланмоқда.
Ҳозирча бу ҳақда расмий баёнот ёки сайловолди кампаниясининг бошланиши ҳақида эълон берилмаган, аммо Украина президенти Владимир Зеленский яқинда берган баёнотида, уруш ҳолати тугаши билан сайловлар ўтказилиши мумкинлигини тасдиқлаган.
Залужнийнинг сайлов штабини генерал-лейтенант Сергей Наев бошқаряпти, деб хабар қилади Ливингстон. Унга ёрдамчи сифатида Украина парламенти депутати, “Европейская Солидарность” партияси вакили Виктория Сюмар фаолият олиб бормоқда.
Медиа кампания учун собиқ BBC-Ukraine журналисти Оксана Тороп жавобгар этиб тайинланган.
Халқаро стратегия бўйича ишларга эса — Фейкларга қарши кураш марказининг собиқ раҳбари, ҳозирда НАБУ (Коррупцияга қарши миллий бюро)да директор ўринбосари лавозимида ишлаётган Полина Лисенко масъул.
Залужнийнинг ўзи ҳозирча ўз сиёсий режалари ҳақида очиқча гапиришдан тийилаётгани қайд этилган. Украинадаги сўровномаларга кўра, у Зеленскийга нисбатан жиддий рақобатчи сифатида кўрилаётган ва ғалаба қозониш имконияти юқори деб баҳоланмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.