Зафар Ҳошимов Андижондаги 5 ойлик келинчак воқеаси ҳақида: "Мутлақо айбсиз" одамлар қиёфасига кириб олган беш нафар ўзга сайёраликлар аёлни зўрлаганига кўпроқ ишонган бўлардим"

Зафар Ҳошимов Андижондаги 5 ойлик келинчак воқеаси ҳақида: "Мутлақо айбсиз" одамлар қиёфасига кириб олган беш нафар ўзга сайёраликлар аёлни зўрлаганига кўпроқ ишонган бўлардим"

Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов Андижонда зўрлангани айтилган 5 ойлик келинчак воқеасига ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда.

«Мен қорнида уч ойлик ҳомиласи бор ҳомиладор келиннинг гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳақидаги воқеани ўйлаб топишдан бош тортса, (шу жойида диққат қилинг!!!) эридан ажратишларидан қўрққанидан буларнинг барчасини тўқиб чиқарганидан кўра, ‘мутлақо айбсиз’ одамлар қиёфасига кириб олган беш нафар ўзга сайёраликлар аёлни зўрлаганига кўпроқ ишонган бўлардим. Қандай қилиб буни хаёлга келтириш мумкин?» — деб ёзган у Facebook’даги саҳифасида.

У туҳмат қилиб, ноҳақ айблаш ҳолатлари борлигини инкор этмаслигини, аммо зўрлаш каби жиноятда ёлғон баёнотлар зўравонликнинг ҳақиқий қурбонларининг жиноят тўғрисида хабар беришдан бутунлай бош тортган ҳолатлардан камида минг баравар камлигини таъкидлаб ўтган.

«Энг ёмони, бундай тергов натижаларидан сўнг зўрлаш ҳолатларини яшириш статистикаси янада ошади», — дейди тадбиркор.

Унинг таъкидлашича, барча жиноят-процессуал қонунчиликни ўзгартириш зарур.

«Масалан, ишда ҳеч қандай шубҳа туғдирмаслик учун ушбу ҳолатни судгача ошириш, ҳатто терговчилар мутлақо ҳақ бўлса ҳам, очиқ суд мажлисида (яхшиси ҳайъат аъзоларидан иборат), барча далилларни жамоатчилик билан кўриб чиққандан ва барча иштирокчилар ва гувоҳларни сўроқ қилганидан кейин, айбланувчиларни барча айблов пунктларидан оқлаш тўғри бўлар эди», — деган Зафар Ҳошимов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!