Юртдошларимиз нега хорижда ишлашга интилмоқда?

Юртдошларимиз нега хорижда ишлашга интилмоқда?

Ўзбекистондаги миграция жараёнларининг ўзига хос жиҳатлари ва сабабларини аниқлаш, фуқароларнинг миграцияга оид, жумладан, меҳнат ва таълим миграцияси билан боғлиқ кайфиятини ўрганиш, меҳнат мигрантларининг ижтимой ва ҳуқуқий ҳимоясизлик даражасини аниқлаш – ана шу жиҳатлар “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мутахассислари томонидан ўтказилган ижтимоий сўровнинг эътибор марказида бўлди.

Сўров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ ўтказилди.

Ижтимоий сўров шуни кўрсатдики, юртдошларимизнинг аксарият қисми (98,2 фоиз) Ватанимизни бутунлай тарк этишни истамайди ва улар ўз келажакларини у билан боғлайди. Респондентларнинг яшаш жойи, жинси ва ёшидан қатъи назар, барча ҳудудларда шу тенденция кузатилади.

Амалдаги қонунчилик мамлакатимиз фуқароларига дунёнинг бошқа давлатларида идоралараро ва ҳукуматлараро шартномалар бўйича ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик ёрдамида хусусий шартномалар бўйича ишга жойлашиш имконини беради. Сўров иштирокчиларининг фикрича, республикамизда миграция жараёнларини бошқариш ва тартибга солиш бўйича зарур инфратузилма яратилган.

Фуқаролар давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳа, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, аҳоли бандлиги ва уни иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, фуқароларнинг хорижда ишга жойлашишини тартибга солиш ва қонунийлаштириш учун янги халқаро алоқаларни ўрнатишга қаратилган қатор қонунчилик ва ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, имзоланганини мамнуният билан қайд этдилар.

Сўров қатнашчилари Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг меҳнат мигрантлари тўғрисидаги қароридан хабардор. Ушбу қарор асосида хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилган бўлиб, унинг асосий функциялари уларни ҳуқуқий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда зўравонлик, мажбурий меҳнат ва камситиш ёки меҳнат ва бошқа ҳуқуқларининг бузилишидан ҳимоя қилишдир.

Ўзбекистон фуқароларнинг хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун четга чиқиш механизмини ташкиллаштириш тизимини ҳам ривожлантирмоқда, хорижда иш билан таъминловчи меҳнат органлари инфратузилмаларини янада ривожлантириш ишларини олиб бормоқда.

Сўров натижалари сўралганларнинг 8,3 фоизи бошқа мамлакатда ишлаб, сўнгра ўз Ватанига қайтишга тайёр эканини кўрсатди. Сўров натижаларига кўра, фуқаролар кўпинча бир ярим йилга (31,5 фоиз), ярим йилга (22,8 фоиз) ва 3 ойга (13 фоиз) бошқа мамлакатга чиқишади.

Тадбиркорлик – ҳам эркак, ҳам аёллар учун энг яхши фаолият турларидан саналади. Эркак мигрантлар учун қурилиш соҳаси, аёллар учун ижтимоий соҳада ишлаш иккинчи ўринда туради.

Сўров ўзининг хорижда ишга жойлашиш масаласини Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик орқали ҳал этаётган шахслар йил сайин ортиб бораётганини кўрсатди (2017 йилда 35,1 фоиз, 2019 йилда 41,3 фоиз фуқаролар). Бу каби натижалар мигрантлар меҳнат миграциясининг қонуний услуби афзаллигини тобора англаб етаётганларидан далолатдир.

Сўров аксарият мигрантлар ўзлари яшаган жойда, ўзлари олган таълим йўналиши, малакаси ҳамда муносиб иш ҳақи бўйича ишга жойлашиш имконияти бўлганда, бошқа мамлакатда ишлашдан бош тортишга тайёр эканини кўрсатди.

Сўров бошқа мамлакатда ноқонуний меҳнат қилаётган мигрантлар кўпинча ёлғон ва одам савдоси қурбони бўлаётганликларини аниқлади.

Сўров давомида меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганда, улар қайси органларга мурожаат қилишлари кераклиги тўғрисида нечоғлик хабардор экани аниқланди. Зарур ҳолларда, аксарият (67,8 фоиз) мигрантлар ёрдам сўраб, дипломатик идоралар: Ўзбекистон Республикаси элчихонаси ёки консуллигига мурожаат қилади. Мазкур кўрсаткич сўнгги бир неча йилдан буён барқарор, юқори даражада турибди.

Ўзбекистон фуқароларининг таълим миграциясининг турли жиҳатлари, уларнинг хорижда таълим олишга бўлган муносабатларини ўрганиш тадқиқот мақсадларидан бири эди.

Сўров натижалари шуни кўрсатдики, Россия Федерацияси, Жанубий Корея, Европа ва МДҲ мамлакатларидаги ўқув муассасалар таълим миграциясининг энг машҳур йўналишларидан ҳисобланади.

Тадқиқотда, шунингдек, хорижда таълим олган фуқароларнинг қанча қисми ўқишни тугатгач, Ватанимизга қайтиши, қанчаси ўзга юртда қолишини аниқлаш вазифаси ҳам бор эди.

Сўров иштирокчиларининг ярмидан кўпи чет элда таҳсил олаётган оила аъзолари таълимни давом эттираётганликларини маълум қилишган. Ўқиш якунидан сўнг мамлакатимизга қайтган фуқаролар сони барқарор даражада бўлиб, сўров маълумотларига кўра, 37 фоизни ташкил этади. Фарзандлари ёки бошқа яқин қариндошлари чет элда таҳсил олаётган ёки ўқишни тугатган аксарият иштирокчилар (88,2 фоиз) оила аъзолари уйга қайтишини хоҳлашади. Сўровда иштирок этган ҳар ўнинчи иштирокчининг (11,8 фоиз) позицияси шундан иборатки, бу масалани яқин инсонининг ўзи ҳал этиши лозим.

Бундан ташқари, сўров 82,4 фоиз қатнашчиларнинг юртимиз фуқаролари бўлмиш кўпчилик ёшларнинг таълим олиш учун бошқа мамлакатларга кетиб, чет эл фуқаролигини олган ҳолда, қайтиб келмаётганликларига нисбатан салбий муносабатда эканлигини ҳам кўрсатди.

Сўровда аксарият (қарийб 90 фоиз) фуқаролар давлатимиз раҳбарининг чет элларга чиқиб кетган ўзбек мутахассисларини Ватанимизда иш билан таъминлаш ва ўз салоҳиятларини рўёбга чиқаришлари учун имконият яратишни кафолатлаган ҳолда, уларни юртимизга қайтариш ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ташаббусларини маъқуллаши аниқланди. Респондентларнинг фикрича, эътибор марказида маълумотли ва юқори малакали кадрлар масаласи бўлгани боис, бу борадаги ишлар (уларни қайтариш) мамлакатимиз иқтисодий ўсишини жадаллаштиришда инвестициявий-молиявий ва илмий-технологик ресурсларни бирлаштиришга хизмат қилади.

Умуман олганда, ўтказилган сўров фуқароларимизнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг миграция жараёнлари, айниқса, ташқи меҳнат ва таълим миграцияси тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларимизнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, хориждан қайтган меҳнат мигрантларини тадбиркорлик ва меҳнат фаолиятига жалб қилишни кенгайтириш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида ушбу йўналишдаги вазифаларни изчил амалга оширишни таъминлашга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлашини кўрсатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Ўзбекистонда янги экилган пиёз нархи рекорд даражада қимматлади

Ўзбекистонда янги экилган пиёз нархи рекорд даражада қимматлади, деб хабар бермоқда EastFruit.

АҚШ-Хитой уруши бошланади: Мутахассислар даҳшатли башорат билан чиқди

Хитойни бўйсундириш уриниши Америка учун ҳалокатли оқибатларга олиб келадими?

Винисиус ва Мбаппе «Арсенал» билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасида нималар дейишгани маълум бўлди

«Арсенал»га қарши Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидаги йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг «Реал» кийиниш хонасида қандай гаплар янграгани маълум бўлди.

"Реал"дан кетиши аниқ бўлган 3 нафар футболчи кимлиги маълум

Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

"Реал" янги мураббий билан шартнома имзолади!

Мадриднинг "Реал" клуби мавсум якунида Карло Анчелоттини ишдан бўшатиш бўйича якуний қарорга келди.

Россияда Хитой автосалонлари тезлик билан ёпилмоқда

пилишлар сони бўйича илк ўнталикка биринчи марта Geely, Jaecoo, Jetour ва LiAuto ҳам кирди.

Хитойда 100 тонна тирик тимсоҳ аукционда сотилаяпти! Нарх ва шартлар ҳушингизни олади

Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак

Зеленскийнинг асосий қўрқуви ошкор бўлди

Бу ҳақда АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Карен Квятковски маълум қилди , деб ёзади “РИА Новости” .

Криштиану Роналду нима учун Жоржинага уйланмаётганлигини тушунтирди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан муносабатларини нега ҳалигача расмийлаштирмагани ҳақида гапирди.

"Турк йигитлари руслардан аёлларини тортиб олмоқда"

"Россия фахрийлари" турк сериалларига қарши кураш бошлади.

Россия аэропортида ўзбекистонликлар қўлга олинди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда помидорни шпаклёвкага "айлантиришди"

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, транзит тартибида қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим бўлган 20 тоннадан зиёд помидор ноқонуний равишда Термиз туманидаги омборлардан бирига тушириб қолдирилган.

Путинга Украинадан "қўнғироқ қилишди"

Россия президенти Владимир Путинга Украинадан одамлар "яширин тарзда" қўнғироқ қилган.

Тайванлик овчи қарийб 90 минг долларлик балиқ тутди

Тайванлик балиқчининг қармоғига улкан тунец илинди, деб хабар берди Need To Know.

Роналду дубль қайд этган ўйиндан сўнг янги пост қолдирди

"Биз буни шундай қиламиз!" - деб ёзди португалиялик ўйиндан кейин ижтимоий тармоқда.

U-17 Осиё кубоги. Ўсмирларимиз бугун ярим финал учун курашади

Бугун Саудия Арабистонида U-17 Осиё кубогининг чорак финал учрашувлари бўлиб ўтади.

Тожикистонда зилзила 17 та уйга зарар етказди

Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитасининг Инқирозларни бошқариш маркази маълум қилди.

Аббосбек Файзуллаев топ-лигалардан бирига йўл олиши мумкин

Москванинг “ЦСКА” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ёзги трансфер ойнасида Россия Премьер Лигасини тарк этиши мумкин.

Исроил ҳарбийларининг блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 944 нафарга етди

Бу ҳақда 12 апрель, шанба куни Ғазо секторидаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Россия ҳарбийлари Украинадаги НАТО танкларини самарали йўқ қилди

Россия қуролли кучлари Украинага НАТО давлатлари томонидан етказиб берилган танкларни юқори самарадорлик ва тезлик билан йўқ қилмоқда, деб ёзади National Security Journal бу ҳақда .

Сўнгги 80 йил ичида биринчи марта апрел ойида Жанубий Кореянинг Сеул шахрида қор ёғди

Жанубий Кореяда шанба куни ҳароратнинг кескин пасайиши ва кучли шамоллар бошланди.

Трампнинг тиббий кўрик натижалари маълум бўлди

Оқ уй АҚШ президенти Доналд Трампнинг тиббий кўрик натижаларини эълон қилди .

Туркия Исроилни Суриядаги провокатсиялардан тийилишга чақирди

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан ИВ Анталия дипломатик форуми доирасидаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Милан Олимпиадаси бюджети 1,9 миллиард долларга етди

2026 йилда Италиянинг Милан шаҳрида ўтказиладиган қишки Олимпиада ўйинлари бюджети 1,9 миллиард долларга кўтарилди.

Украинанинг Сумига берилган ракета зарбаси қурбонлари сони 34 кишига етди

Бу ҳақда Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабар берди.

АҚШ аллақачон 130 мамлакат билан тарифлар бўйича музокаралар олиб бормоқда

Оқ уй миллий иқтисодий кенгаши раҳбари Кевин Хассет CНН телеканалига берган интервьюсида.

АҚШда Россия сабаб жорий этилган фавқулодда ҳолат узайтирилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Федерал реестрда эълон қилинган ҳужжатга кўра, Россиянинг ҳаракатлари муносабати билан 2021 йил апрелида эълон қилинган фавқулодда ҳолат режимини яна бир йилга узайтиришга қарор қилди.

Тошкентда BYD ва «Lacetti» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲ оқибатида «Lacetti»нинг 2 нафар йўловчиси жабрланган

Исроил авиазарбаси оқибатида Ғазо шаҳрида ишлаётган сўнгги шифохонанинг бир қисми вайрон бўлди — BBC

Исроил мудофаа армияси зарба шифохонага берилганини тасдиқлади.

Тожикистонда содир бўлган зилзила оқибатида уч ёшли бола ҳалок бўлди

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, зилзила оқибатида 29 та уй ва 1 та мактаб зарар кўрган.

АҚШлик аёл инсон суяклари савдосида айбланиб ҳибсга олинди

Бу ҳақда телеканал хабар берди Fox Newsполиция баёнотига таяниб.

Рақамлар ўйини

Хитой АҚШнинг қўшимча тарифларни ошириши муносабати билан Жаҳон Савдо Ташкилотига (ВТО) янги даъво аризаси билан мурожаат қилди.

АҚШДА қизамиқ билан касалланганлар сони 700 дан ошди

Бу ҳақда “Репорт” Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш федерал марказлари (CДC) маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.

Нигерияда автобус минаси портлаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

Нигерия шимоли-шарқида автобус минага бориб урилгани оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди, 21 киши жароҳат олди.

Эрон ва АҚШ музокараларни бир ҳафтадан сўнг давом эттиради

Бу ҳақда РИА Новости хабарида айтилади.

"Озод Фаластин" : Бангладешда Исроилнинг Ғазога қарши урушига қарши 100 минг киши намойиш ўтказди

170 миллион аҳолисининг аксарияти мусулмонлардан иборат бўлган Бангладеш Исроил билан ҳеч қандай дипломатик алоқаларга эга эмас ва расман мустақил Фаластин давлатини қўллаб-қувватлайди.

АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум қилиши мумкинми?

АҚШ-Эрон келишуви амалга ошмаса, Доналд Трамп Эронни "бомбардимон қилинади" деб таҳдид солган.

ЖССТ раҳбарининг айтишича, янги пандемия муқаррар

Кейинги пандемия "назарий хавф эмас балки эпидемиологик аниқлик. Бу содир бўлади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам биз тайёр бўлишимиз керак", деди ЖССТ раҳбари.