Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Мойқўрғон ва Қорақамиш кўчалари кесишмаси остидан ўтган 800 диаметрли магистрал сув қувури тешилиб, атрофни сув босгани ҳақида хабар берилган эди. “Ўзсувтаъминот” АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Юнусободдаги қувур ёрилиши оқибатида қанча ичимлик суви йўқотилгани маълум қилинди.
“Ўзсувтаъминот” бўлими бошлиғи Асилжон Муҳиддиновнинг сўзларига кўра, юз берган носозлик бевосита 1970−1975 йилларда тортилган сув қувурларининг бугунги кунда таъмирталаб аҳволга келгани ва ўша тармоқда ортиқча босим пайдо бўлгани оқибатида кузатилган.
Унинг айтишича, бирламчи ҳисоб-китобларга кўра, носозлик жараёнида 80−85 минг куб метр миқдоридаги ичимлик суви йўқотилган.
Бу Тошкент шаҳрига бир кунда узатилаётган ичимлик сувининг 3,2 фоизини ташкил қилади... Агар биз тармоқларни рақамлаштириб, уларнинг босимини онлайн бошқарадиган ускуна ва жиҳозларини ўрнатмас эканмиз, тармоқнинг қайсидир нуқтасида авария содир бўлишини олдиндан била олмаймиз. Мана шу ишларни амалга оширсак, тармоқни тўлиқ назорат қилиш ва носозликларнинг олдини олиш имконига эга бўламиз, дейди “Ўзсувтаъминот” вакили.
“Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раис ўринбосари Хуршид Раҳматуллаевнинг таъкидлашича, авария диаметри 1200 миллиметрли қувурнинг 800 мм бўлган қувурга уланган қисмида содир бўлган.
Ушбу ҳодисада йўқотилган ичимлик суви зарари аҳоли ёки ўша ҳудуддаги истеъмолчилар бўйнига ҳисобланмайди. Юқорида айтганимиздек, техник йўқотишлар аввалдан кўзда тутилади. Агар йил давомида 17 фоиздан ошадиган бўлса, қувур эгаси, яъни бизнинг ташкилот зарари ҳисобланади, табиий йўқотиш, деган мазмунда зарар қопланади. Бу ҳеч қанақасига истеъмолчилар бўйнига тушмайди, дейди Хуршид Раҳматуллаев.
Тошкент шаҳар Юнособод туманини 3 июль куни сув босгани ҳақида хабар берилди. Сув қувури ёрилиб тошгани натижасида автотранспорт воситаларини ҳаракати вақтинчалик чекланди. Тошкент шаҳар “Сув таъминоти” ахборот хизмати бошлиғи ҳолат сабабини очиқлади. Унга кўра, ҳолатга яқин ҳудудда жойлашган қозонхонада вақтинча электр таъминоти узилгани сабаб бўлган. Кўп ўтмай Энергетика вазирлиги сув тошиши электр энергияси ўчирилгани туфайли юзага келганини рад этиб чиқди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Шу билан бирга санкциялар Озон банкнинг Россиядаги фаолиятига ҳам таъсир кўрсатмайди. Банкни чет элда ҳеч қандай активлари йўқ, мамлакат ташқарисида операцияларни амалга оширмайди
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзини гўёки дефектолог-психолог деб атаган Д.Ж дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видеохабар бўйича Болалар омбудсмани 2024 йилнинг якуни ва 2025 йил январ ойида ўрганиш олиб борган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот берган.
Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Давлат экологик экспертиза маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Озарбайжонга пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар “Sea Breeze” компаниясининг Боку шаҳридаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ва унинг халқаро экологик стандартларга қай даражада мос келиши ўрганилди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.