Юлдуз Ражабова ва турк актёри Эмре Кивилжим ўртасидаги муносабат "фош" бўлди

Юлдуз Ражабова ва турк актёри Эмре Кивилжим ўртасидаги муносабат "фош" бўлди

“Мендирман Жалолиддин” сериалида севишганларни ижро этган Эмре Кивилжим ва Юлдуз Ражабова ҳаётда ҳам бирга экани маълум бўлди.

Бу ҳақда турк актёри ўзингиз инстаграм саҳифасида ёзиб қолдирди.

Бугун 23 декабрь куни Юлдуз Ражабова туғилган кунини нишонламоқда. Актёр саҳифасига Юлдуз билан тушган суратини жойлаб, табриклаган.

Эслатиб ўтамиз, санъаткорлар “Мендирман Жалолиддин” сериали суратга олиш майдончасида танишиб, бош ролларни бирга ижро этишган.

Сериал премьераси бўлиб ўтгач, учрашишаётгани ҳақида миш-мишлар тарқала бошлаган. Бироқ, улар бу маълумотни ҳар томонлама рад этишаётган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!