Ёндош касаликлари бор одам ковидга қарши вакцина олса аҳволи оғирлашмайдими?

Ёндош касаликлари бор одам ковидга қарши вакцина олса аҳволи оғирлашмайдими?

Аҳолидан келиб тушган ушбу саволга АОКАда бўлиб ўтган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қуйидагича жавоб берди:

➖Агар сурункали касаллик авж олган давр ёки ўрта ёш аҳолида сурункали касаллик энди аниқланган ва бошланиш даври бўлса, шу касаллик борасида текширувдан ўтиш ва шифокор назоратида даволаниш керак. Касаллик авж олган даври ўтганидан сўнг вакцина олишга қаршиликлар йўқ деб шифокорлар ташхис қўйсалар, кейин вакцина қилинади.

Мастопатия ва миома, буйракда шамоллаш аломатлари мавжудлигида умумий пешоб таҳлили асосида чекланишлар белгиланади. Оилавий шифокор ҳамда гинеколог, маммолог, нефрологлар кўригидан ўтиб, саломатлик ҳолатингиз тўлиқ баҳоланганда ва шифокорлар умумий хулосаси асосида вакцина олишингиз мумкин бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!