Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги юртимизнинг турли ҳудудларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан давом этяпти. Шундай манзиллардан яна бири Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ҳудудидаги бўш ерлар назардан четда қолдирилмади. Туман суди раиси Толибжон Обидов, судьялар ва суд ходимлари ушбу бўш ерларга кўз ўнгимизда қишин-ёзин яшил манзара касб этадиган 21 туп арча дарахти, 2 туп пальма, 25 туп яшил баргли изгирид ва бошқа турдаги экинлар экишди.
Ҳудудларни обод манзилларга айлантириш йўлида олиб борилаётган бу каби ишлар экологик мувозанатни таъминлашга хизмат қиляпти. Шу боис ҳозирги вақтда “Яшил Макон” дастури ижроси давом эттирилмоқда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Ҳамёнбоп (нархи — $600) iPhone 16e смартфони сотуви ёмон бошланди. Таниқли инсайдер ва Bloomberg журналисти Марк Гурман Apple Store вакилларидан олинган маълумотлар асосида шундай хабар берди.
Мактаб маъмурияти ўша куни ўқитувчи ва қиз ўртасида тортишув бўлганини тасдиқлади ва охирги кунларда қизнинг руҳиятида ўзгариш кузатилмаганини маълум қилди.
Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган газ чақнашининг келиб чиқишига сабабчи бўлган фуқаро 9-қаватдан ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлди.
Трампнинг таъкидлашича, Путин республикачининг “Россия билан алоқалари” бўйича демократлар томонидан олиб борилаётган текширувлар туфайли қаттиқ босим остида қолган.