Ярим миллион мигрант АҚШ фуқаролигини олиши мумкин

Ярим миллион мигрант АҚШ фуқаролигини олиши мумкин

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти америкаликларнинг ҳужжати йўқ мигрант турмуш ўртоқларига доимий яшаш ва охир-оқибат фуқаролик олиш учун ариза топширишларига рухсат беришини айтди. Бу ҳаракат, CBS таъкидлашича, ярим миллионга яқин одамга таъсир қилиши мумкин.

Маъмурият томонидан эълон қилинган дастур 2024 йил 17 июнь ҳолатига кўра мамлакатда ўн йил яшаган мигрантлар учун мўлжалланган. Никоҳнинг давомийлиги учун ҳеч қандай талаблар йўқ. Ариза тасдиқлангач, мигрантлар вақтинчалик ишлаш учун рухсатномага эга бўлишади ва депортациядан ҳимояланишади. Келгуси уч йил ичида улар мамлакат ташқарисига чиқмасдан грин карта олиш учун ариза топширишлари мумкин бўлади.

Ота-онаси АҚШ фуқаролари билан турмуш қурган 50 мингга яқин болалар ҳам худди шундай тартибдан ўтишлари мумкин, деб ёзади AP News юқори мартабали маъмурият вакилларига таяниб.

Дастур ёз охиригача очилади. Жо Байден ташаббуси Барак Обама маъмурияти дастурини давом эттирмоқда. Бу мамлакатга ноқонуний йўллар билан кирган муҳожирларни, агар улар армияда хизмат қилган ва АҚШда ўн йилдан ортиқ яшаган бўлса, миграцияни қонунийлаштиришга рухсат беради.

Жо Байден янги чора-тадбирларни 18 июнь куни Оқ уйда Барак Обаманинг мигрант болаларни ҳимоя қилиш бўйича DACА дастурининг 12 йиллигига бағишланган тадбирда расман эълон қилиши кутилмоқда. Президент, шунингдек, DACА бенефициарларига иш визаларини олиш ва уларни депортациядан ҳимоя қилиш имконини берувчи соддалаштирилган қоидаларни белгилаб беради. Дастур ҳозирда ҳуқуқий муаммоларга дуч келмоқда ва янги аризаларни қабул қилмаяпти.

Президентнинг ғояси республикачиларнинг танқидига сабаб бўлди. “Бу демократияга ҳужум”, деб ёзди Дональд Трампнинг собиқ катта маслаҳатчиси Стивен Миллер ижтимоий тармоқларда.

“Дастур Байденнинг Невада, Жоржия ва Аризона штатларида сайловолди пойгасида ёрдам бериши мумкин”, деб ёзади Тhе New York Times Америка бизнес иммиграция коалициясига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта олдин, 4 июнь куни Жо Байден Мексикадан келган ноқонуний муҳожирлар вақтинчалик бошпана сўраш ҳуқуқидан маҳрум этилишини эълон қилган, бу эса иммигрантлар ҳуқуқлари ҳимоячилари ва демократ қонунчиларнинг кескин салбий муносабатига сабаб бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!