Яқин Шарқдаги вазият кескинлашган бир шароитда Исроил АҚШдан қўшимча қуроллар сўради — Bloomberg

Яқин Шарқдаги вазият кескинлашган бир шароитда Исроил АҚШдан қўшимча қуроллар сўради — Bloomberg

Агентликнинг ёзишича, Исроил Вашингтондан Ғазо секторидаги уруш ва Эрон билан кучайиб бораётган зиддият фонида кўпроқ танк снарядлари ва ҳарбий машиналар беришни сўраган.

The Wall Street Journal газетаси америкалик расмийларга таяниб, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Исроилга 1 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги қурол етказиб бериш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган. Бу Исроил Ғазо секторидаги операция бошланганидан бери энг катта ёрдам ва Эрон билан зиддият кучайганидан бери биринчи ёрдам пакети бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!