Япониянинг марҳум бош вазири Синдзо Aбенинг қотили ақлан соғлом деб топилди

Япониянинг марҳум бош вазири Синдзо Aбенинг қотили ақлан соғлом деб топилди

Япония собиқ бош вазири Синдзо Aбенинг қотили ақли расо деб топилди.

Ўтган ёзда мамлакатнинг собиқ бош вазири Синдзо Aбени отиб ўлдирган япониялик ишсиз Тэцуя Ямагами ўтган йилнинг июль ойидан буён ўтказилаётган мажбурий психиатрик текширувдан сўнг ақли расо деб топилди.

Шу муносабат билан у ёпиқ тиббиёт муассасасидан Нара шаҳар полицияси қамоқхонасига ўтказилди, деб хабар берди ТБС.

Ямагами 13 январгача қотиллик ва ноқонуний қурол сақлашда айбланиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!