Япониялик депутат Тайванга бормоқчи

Япониялик депутат Тайванга бормоқчи

Япониянинг ҳукмрон либерал-демократик партиясидан депутат Кэйзи Фуруя 22-24 август кунлари Тайванга боришни режалаштираётгани тўғрисидаги ахборотни “Kyodo” агентлиги тарқатди.

Хабарга кўра, ноиб Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь ва орол мудофаа департаменти вакиллари билан учрашмоқчи.

Фуруя Япониянинг Тайвань билан муносабатини ривожлантиришга қаратилган қонунчилик гуруҳига раҳбарлик қилади.

Мазкур жамоага яқинда суиқасд қурбони бўлган собиқ Бош вазир Синзо Абэ маслаҳатчилик қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!