Японияда ўлимга олиб келадиган хавфли инфекция аниқланди

Японияда ўлимга олиб келадиган хавфли инфекция аниқланди

Япония расмийлари некроз ва ўлимга олиб келадиган гемолитик стрептококк инфекцияси ҳолатлари сонининг рекорд даражада ўсишини қайд этмоқда.

Миллий юқумли касалликлар институти маълумотларига кўра, йил бошидан 5 майга қадар мамлакатда 801 та инфекция ҳолати қайд этилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,76 баробар кўпдир. Ўтган йил давомида шифокорлар 941 кишида гемолитик стрептококк инфекциясини аниқлашди.

Зарарланиш даражасининг ўсишининг аниқ сабаблари номаълум, аммо мутахассислар пандемия даврида қўйилган чекловлар енгиллашгани сабабли, худди шу турдаги бактериялар келтириб чиқарадиганн фарингит билан касалланиш ҳолатлари ҳам кўпайганини таъкидламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!