Япония 1974 йил ноябрь ойида 50 ёшга тўладиган Такаҳама атом электр станциясининг биринчи энергоблокининг ишлашини давом эттиришни маъқуллади. Тегишли қарор Япония ядровий энергетикани тартибга солиш бошқармаси томонидан қабул қилинди.
Япония регуляторларининг қўшимча синовлари шуни кўрсатдики, реактор нейтрон босимига бардош бера олади ва бетон мустаҳкамлигини сақлай олади. Шундай қилиб, Ядро энергетикасини тартибга солиш органи «Реакторнинг ишлаш муддатини узайтириш учун Kansai Electric Power (KEPCO) операторининг аризасини» расман тасдиқлади.
Kyodo ахборот агентлигининг хабар беришича, №1 реактор «мамлакатда 50 йилдан ортиқ вақтдан бери ишлашга рухсат олган биринчи реактор» ҳисобланади.
4 реакторга эга Такаҳама атом электр станцияси Фукуи префектураси соҳилида, Япония денгизи соҳилида жойлашган. Қонунга кўра, Япониядаги ядровий реакторлар максимал 60 йил ишлаши мумкин.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Украина Қуролли кучлари бош штаби 13 декабрь куни кечки ҳисоботида Донетск вилоятининг жануби-ғарбий қисмидаги Покровск ва Времивка йўналишларида «кескин вазият» ҳақида маълум қилди.
Россия ўз қўшинларини Сурия шимолидаги фронт чизиғидан ва Алавий тоғларидаги постлардан қисман олиб чиқмоқда, аммо уларни иккита асосий базада - Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазаси ва Ўрта эр денгизи соҳилидаги Тартус ҳарбий-денгиз базасида қолдирмоқда. Бу ҳақда Reuters Суриянинг тўрт нафар расмийсига таяниб ёзмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.