Японияда одамни 48 соат ичида ўлдиришга қодир “гўштхўр бактерия” номли касаллик тарқалмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Қайд этилишича, гап А гуруҳига кирувчи — бета-гемолитик грамм-мусбат бактерия, ҳаво томчилари ва алоқа орқали юқадиган оддий стрептококк ҳақида кетмоқда. Одатда касалланиш томоқдан бошланади.
Одамлар тез-тез стрептококк билан, хусусан, “гўштхўр бактерия” номини олган А гуруҳидаги стрептококк билан касалланиб туради. Аммо бактерияни юқтириб олганларнинг ҳаммасида ҳам стрептококк токсик шок синдроми кузатилмайди, — деб ёзади нашр.
Стрептококк токсик шок синдроми организм учун ноодатий реакцияни келтириб чиқаради. У қўл ва оёқларда оғриқ билан бошланиб, истма ва қон босими пасайиши сабаб ривожланиб кетади.
Ўлим ҳолатларининг аксарияти 48 соатда содир бўлади. Бемор тонгда товонида шиш пайдо бўлганини сезса, тушликка бориб у тиззага тарқалади. Инсон 48 соат ичида вафот этиши мумкин”, — дейди Токио тиббиёт университети профессори Кен Кикучи.
Унинг маълумотларига кўра, касалликнинг ҳозирги тарқатлиш жараёни оқибатида Японияда 2024 йилда 2,5 минг киши вафот этиши мумкин. Профессор ўз ҳамкасблари ва одамларни ваҳимага берилмаслик ҳамда “элементар гигиенага” риоя қилишга чақирди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.