Япония ўзининг космик қуёш электр станциясини синовдан ўтказмоқда. Синов муваффақиятли бўлса, Ер сайёраси энергияни коинотдан ола бошлайди. Бу ҳақда Pubity нашрига таяниб "Дарё" хабар берди.
“OHISAMA” деб номланган лойиҳа японча “қуёш” маъносини беради. Гарчи ҳали шаҳарларни энергия билан таъминлашнинг иложи бўлмаса-да, Ер кеча-ю кундуз тоза энергия манбаси билан таъминланади.
Япония космик тизимлари маслаҳатчиси Коичи Ижичи 2024 йил апрель ойида Лондонда бўлиб ўтган космик энергия бўйича халқаро конференцияда лойиҳа тафсилотларини тақдим этган.
Синов космик кемаси ихчам, яъни атиги 400 фунт бўлиши айтилмоқда. 22 квадрат футлик қуёш панелидан фойдаланиб, ускуна энергияни борт батареясида сақлайди. Космик кема жуда тез — 17 400 м/с га яқин тезликда ҳаракатлангани сабабли ердаги антенналарни 25 мил масофага ёйиб чиқишга тўғри келади. Антенналар микротўлқинлар орқали узатиладиган энергияни қабул қилиш учун бир-биридан уч мил масофада жойлаштирилади.
Лойиҳа ҳали синов босқичида. Сунъий йўлдош 250 мил баландликдан атиги 1 киловатт қувват узатиши тахмин қилинмоқда. Бу идиш ювиш машинаси каби кичик маиший техникани бир соат давомида ишлатиш учун етарли бўлади.
2015 йилда Япония 55 метр масофага 1,8 киловатт қувватни симсиз узатишга эришган. Кейинроқ ўтказилган синовларда 500 метр масофага 10 киловатт қувват узатишга муваффақ бўлинган.
Мамлакат бир кун келиб геостационар орбитага ҳар бири 1 гигаваттгача тоза энергия ишлаб чиқара оладиган улкан қуёш энергияси йўлдошларини чиқаришга умид қилмоқда. Бир гигаватт бир миллион киловаттга тенг. Бу эса, албатта, катта қадам дегани. Натижада юз минглаб уйларни электр энергияси билан таъминланади. Табиий офат зоналари ва чекка ҳудудлар энергия тақчиллиги муаммосидан халос бўлади.
Ушбу космик қуёш панелларининг фойдали жиҳати шундаки, улар ердаги қуёш панелларидан фарқли ўлароқ, ҳар қандай об-ҳаво шароитида кеча-ю кундуз энергия йиға олади.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
22 май куни эълон қилинган баёнотда айтилишича, агар Россия ўт очишни тўхтатмаса, G7 давлатлари барча мумкин бўлган вариантларни, жумладан, санкцияларни янада кучайтиришни кўриб чиқишда давом этади", дея хабар бермоқда газета.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.